UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  0 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  6 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   84 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  1 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  69 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  2 20:21"Нюкасл" 40 млн фунтга ҳужумчи сотиб олмоқчи  0 19:52Ёшлигидан пулга қизиққан Мемфис, 44 ёшни қаршилаган Сиссе ва бошқалар. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  1 19:45Саудия Арабистони Суперкубоги. "Ал Аҳли" йирик ғалабага эришиб, финалга чиқди  3 19:39Пролига 13-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 19:25"Сўғдиёна" - "Динамо". Таркиблар билан танишинг  7 18:42Opta А Серияда қайси жамоада чемпион бўлиш эҳтимоли катта эканлигини маълум қилди  1 17:50Эшитдик-да! Португалия терма жамоаси собиқ устози Ўзбекистон МТЖда иш бошлаши мумкин   72 17:32Эшитдик-да! CAFA мусобақаси қайси стадионларда ўтказилиши маълум  23 16:47"Арсенал" кутилмаганда Хавертц ўрнига футболчи излашни бошлади  1

Превью. "Нефтчи" - "Сўғдиёна" Янгиликлар

Превью. "Нефтчи" - "Сўғдиёна"

Олий лиганинг 6-турида "Сўғдиёна" клуби сафарда "Нефтчи"га қарши ўйнайди.
«Нефтчи» (Фарғона) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
25 апрель 2015. Фарғона. “Истиқлол” стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: И.Танташев, Б.Қодиров, А.Қўлдошев, Д.Мухторов.
Назоратчи: А.Арутюнов.

“Нефтчи” ҳамда “Сўғдиёна” олий лигада 38 бора тўқнаш келишган. Шулардан 25тасида фарғоналиклар ғолиб бўлишган, 5та ўйинда “Сўғдиёна” ғалабани тантана қилган. Ўзаро ўйинларда 8 марта дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати “Нефтчи” фойдасига 85:30 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Нефтчи” 85 очкони, “Сўғдиёна” эса 23 очкони қўлга киритган.

“Сўғдиёна”нинг “Нефтчи” устидан қозонган йирик ғалабаси – 2:0. “Нефтчи”нинг ўзаро ўйинларда жиззахликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси 7:0га тенг.

2014 йил 9-турда ушбу жамоалар Зоминда куч синашишганди. Аюбхон Нўъмонов ва Ориф Мамажоновнинг урган голлари “Нефтчи”нинг мағлубиятини таъминлаганди – 2:0. Фарғонада дуранг қайд этилган. Рўзимбой Аҳмедовнинг голига учрашув сўнггида Илёс Қурбонов жавоб берган – 1:1.

Фарғонада ўтган сўнгги беш учрашув:
02.10.2014 «Нефтчи» - «Сўғдиёна» 1:1
18.10.2013 «Нефтчи» - «Сўғдиёна» 0:2
17.09.2011 «Нефтчи» - «Сўғдиёна» 2:1
14.08.2009 «Нефтчи» - «Сўғдиёна» 7:0
10.07.2008 «Нефтчи» - «Сўғдиёна» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз майдонида бу рақибни 16 марта мағлуб этган. Икки марта (1992 ва 2014 йил) дуранг қайд этилган. 2013 йилда “Сўғдиёна” Фарғонада “Нефтчи”ни илк бор мағлуб этиб қайтганди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика