UZ

Сўнгги янгиликлар

20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  0 20:00Суперлига. "Хоразм" - "Андижон" 0:1 (матнли трансляция)  6 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  0 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  2 18:47Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!  10 18:37"Бухоро" мураббийи регламентни бузди, "Динамо" VAR машинаси турган жойда хавфсизликни таъминлай олмади, "Навбаҳор" ўйин давомида тўпларни яшириб қўйди — Лига комиссарлари билдиргиси  9 18:10Сиқилма меҳмондир танангда бу жон ҳам... Ўзбекистон кубогида нималар бўлмоқда?   10 17:50Расман: "Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  17 17:23"Футбол олами". Хайр, "Нефтчи". Хайр, ОКМК   0 17:05Суперлига. 14-тур дисквалификациялари: "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Сурхон"да йўқотишлар бор  1 16:42"Ницца" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 16:20Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди  6 16:07"Бухоро" Олмалиқда ОКМКни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 15:50Тошкентда аёл ҳакамлар учун ФИФА семинари бошланди  0

Превью. "Нефтчи" - "Қизилқум" Янгиликлар

Превью. "Нефтчи" - "Қизилқум"

Бугун олий лиганинг 4-тури доирасида "Нефтчи" Навоийнинг "Қизилқум" клубини қабул қилади.
«НЕФТЧИ» – «ҚИЗИЛҚУМ»
5 апрель. Фарғона. “Нефтчи СК” стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: В.Цейтлин, Р.Серазетдинов, А.Цапенко, А.Раҳимов
Назоратчи: Ғ.Каримов.

“Нефтчи” ва “Қизилқум” олий лигада 28 марта ўзаро ўйнашган. Натижалар “Нефтчи”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Фарғоналиклар 18та ўйинда ғолиб бўлишган, “Қизилқум” 7 марта водий клубини таслим қилган. 3та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида ҳам катта устунлик “Нефтчи” томонида - 53:27. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 57 очкога эга бўлган бўлса, “Қизилқум” 24 очкони қўлга киритган.

“Қизилқум”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:1га тенг. “Нефтчи”нинг энг йирик ғалабаси эса 5:0.

Ўтган йил қайси клуб ўз майдонида ўйнаган бўлса ғолиб бўлган. “Қизилқум” ўз уйида “Нефтчи” устидан 3:1 ҳисобида зафар қучган. Ҳозир “Олмалиқ”да ўйнаётган Шерзод Ҳакимов ҳисобни очганди. Бунга мезбонлар Яннис Мандзукас (2та) ва Файзулло Қамбаровнинг голи билан жавоб беришган. Фарғонадаги баҳсда Зайниддин Тожиев ва Мансур Саидов томонидан киритилган тўплар мезбонларга уч очко келтирганди – 2:0.  

Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
28.09.2013 «Нефтчи» - «Қизилқум» 2:0
13.09.2012 «Нефтчи» - «Қизилқум» 3:1
15.06.2011 «Нефтчи» - «Қизилқум» 1:0
02.10.2010 «Нефтчи» - «Қизилқум» 4:2
09.11.2009 «Нефтчи» - «Қизилқум» 3:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Фарғонада бўлиб ўтган 14та ўйиннинг 13тасида “Нефтчи” 3 очкога эга чиққан. Бир марта (2003 йил) “Қизилқум” сафарда дурангга эришган. Фарғонадаги охирги 10та ўйинда “Нефтчи” кетма-кет ғалабага эришиб келмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика