UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53Роберт Левандовски футболдаги сўнгги йилларида нималарга эришишни истаётганини айтди  0 10:24АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  1 09:55"Насаф"нинг икки футболчиси янги мавсумни "Локомотив"да ўтказади  3 09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  2 08:57"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  5 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  5 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  8 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  12 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  5 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  9 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0

ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Навбаҳор" Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Навбаҳор"

Қўқондаги стадионда "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ўртасидаги водий дербиси бўлиб ўтади.
«Нефтчи» (Фарғона) – «Навбаҳор» (Наманган)
15 август. Қўқон. “Марказий” стадион. 17:15
Ҳакамлар:
В.Цейтлин, Р.Самандаров, О.Жумаев, А.Жўрахонов.
Назоратчи: С.Эрматов.

“Навбаҳор” ва “Нефтчи” олий лигада 45 бор куч синашишган. Устунлик “Нефтчи” томонида. 22та ўйинда фарғоналиклар рақибни мағлуб этишган, 12 учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Яна 11та ўйинда “Навбаҳор” зафар қучган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 71 бор рақиб дарвозасига йўл топа олган. “Лочинлар” эса 47 бор гол киритишган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 78 очкони қўлга киритган бўлса, “Навбаҳор” ҳисобида 45 очко мавжуд. “Навбаҳор”нинг “Нефтчи” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0 бўлиб турибди. “Нефтчи”нинг йирик ғалабаси эса – 4:1.

Биринчи даврада Косонсойда ташкил этилган ўйинда иккала жамоа биттадан гол уришган. Шукур Пўлатов 76-дақиқада ҳисобни очган бўлса, баҳс якунига 4 дақиқа қолганида Жаҳонгир Жиямуродов мувозанатни тиклаганди – 1:1.

Фарғонада ўтган сўнгги беш учрашув:

29.06.2013 «Нефтчи» - «Навбаҳор» 2:0
27.08.2012 «Нефтчи» - «Навбаҳор» 3:0
30.07.2011 «Нефтчи» - «Навбаҳор» 1:1
14.08.2010 «Нефтчи» - «Навбаҳор» 4:3
23.08.2009 «Нефтчи» - «Навбаҳор» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт
: “Нефтчи” уйида ташкил этилган учрашувларнинг 17тасида мезбонлар уч очкони қўлга киритишган. 3 марта ғолиб аниқланмаган. Фақат 2 бор “Навбаҳор” рақиб майдонидан муваффақият билан ортига қайтган. Фарғонада бўлиб ўтган охирги 9та ўйинда “лочинлар” ғалаба қозона олишмаган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика