UZ

Сўнгги янгиликлар

20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  2 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  0 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  2 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  4 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  1 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  2 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  10 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  8 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  2 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  12 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15

Превью. "Нефтчи" - "Машъал" Янгиликлар

Превью. "Нефтчи" - "Машъал"

Фарғонадаги янги "Истиқлол" стадионида "Нефтчи" ва "Машъал" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.
«Нефтчи» (Фарғона) – «Машъал» (Муборак)
18 апрель 2015. Фарғона. “Истиқлол” стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
УзПФЛ вакили: В. Леткин.

“Нефтчи“ ҳамда “Машъал“ шу кунга қадар ўзаро 28 маротаба куч синашишган. Натижалар “Нефтчи”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Водийликлар 28 баҳснинг 18тасида ғалаба қозонишган. 9та ўйинда “Машъал”нинг қўли баланд келган. Бу жамоалар шу кунга қадар олий лигада бир марта дуранг ўйнашган. Тўплар нисбати ҳам “Нефтчи” фойдасига 53-27. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 55 очони қўлга киритган бўлса, “Машъал” 25 очколик бўлган.

“Нефтчи”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 7:0. “Машъал”нинг “Нефтчи” устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 3:0 ни ташкил этади.

Ўтган мавсум Фарғонада бўлиб ўтган ўйинда томонлар рақиб дарвозасига гол ура олишмаган - 0:0. Муборакдаги учрашув тақдирини битта гол ҳал қилган. Иккинчи бўлим бошида Зоҳир Қўзибоевнинг киритган тўпи "Машъал"га ғалаба келтирган - 1:0.

Фарғонада ўтган сўнгги беш учрашув:
26.04.2014  «Нефтчи» – «Машъал»  0:0
04.05.2012  «Нефтчи» – «Машъал»  3:0
13.08.2011  «Нефтчи» – «Машъал»  2:1
10.04.2010  «Нефтчи» – «Машъал»  3:0
26.10.2009  «Нефтчи» – «Машъал»  1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар ўртасидаги Фарғонада кечган 14та учрашувнинг 12тасида “Нефтчи” зафар қучган. “Машъал” фақат бир марта 2005 йил водийда “Нефтчи”ни мағлуб этиб қайтган. Ўтган йилги мавсумда дуранг (0:0) қайд этилган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика