UZ

Сўнгги янгиликлар

23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  8 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  38 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  1 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  12 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  41 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  94 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  21 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  8 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0

Превью. «НБУ-Осиё» - «Зомин» Янгиликлар

Превью. «НБУ-Осиё» - «Зомин»

Теглар :  НБУ-ОсиёЗомин
Эртага Ўзбекистон Биринчилиги иккинчи босқичнинг 11 – тур баҳсларига старт берилади.

Бунда Тошкент шаҳрининг “НБУ-Осиё” жамоаси Зоминнинг “Зомин” жамоасини ўз уйида қабул қилади.

Жамоалар ўзаро беш бор тўқнаш келишган. Ўзаро ўйинларда Тошкент жамоаси уч бор, зоминликлар эса бир бор қўли баланд келган бўлса, яна битта учрашувда жамоалар муроса йўлини танлашган. Тўплар нисбатида “НБУ-Осиё” жамоаси эса ўн бор, “Зомин” жамоаси рақиблар дарвозаси томон беш бор йўл топа олган.
Жамоалар илк бор 2012 йилги Ўзбекистон Биринчилигида тўқнаш келишган. Ўшанда “НБУ-Осиё” жамоаси 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Охирги бор жамоалар шу йилги мусобақанинг иккинчи босқич 6-турида куч синашишди, ўшанда тошкентликлар меҳмонда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

Олдинги натижаларга қараб баҳо берадиган бўлсак, “НБУ-Осиё” жамоаси ҳозирча қўли баланд келиб турибди. Лекин “Зомин” жамоасининг кетма-кет уч турдан бери мағлубият нималигини билмай келаётганлиги жамоанинг хар бир учрашув учун аъло даражада тайёргарлик кўраётганлигидандир. Айниқса 10-турда Биринчи лига пешқадамини мағлубиятга учратганлиги “Зомин” жамоаси ўйинчилари учун кейинги тур учрашувларини муфаққиятли ўтказиш учун замин яратади.
Демак, бу турда “Зомин” жамоаси “НБУ-Осиё” жамоаси учун ҳақиқий бош оғриғидир.

Шундай экан, бугунги учрашувда иккала жамоанинг ғалаба қозониш учун имкониятилари бир хил.

Иккала жамоага омад тилаймиз.

Имкониятлар: 30/40/30

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР
2012 ЙИЛ
5-тур. 21 апрель (шанба)
«НБУ-Осиё» (Тошкент) – «Зомин» (Зомин) 3:0.
Ҳакамлар:
В.Цейтлин (Тошкент), С.Еремеев (Тошкент), С.Петров (Тошкент).
Назоратчи: Ф.Абдуллаев (Тошкент).

18-тур. 20 июнь (чоршанба)
«Зомин» (Зомин) – «НБУ-Осиё» (Тошкент)- 0:2.


2014 ЙИЛ
Иккинчи босқич, 2-тур. 20 август (чоршанба)
«НБУ-Осиё» (Тошкент) – «Зомин» (Зомин) – 2:2. 105 томошабин.
Ҳакамлар:
А. Асимов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), А. Нажафалиев.
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).
Голлар: А. Тоиров (34), Д. Валижонов (49) – Д. Исмоилов (5), Д. Нуруллаев (37).
Огоҳлантиришлар: Ф. Нурлибоев (36), А. Иброҳимов (62) – Д. Комилов (41), Д. Исмоилов (63).
Четлатиш: Д. Исмоилов (иккинчиогоҳлантириш, 65).

Иккинчи босқич, 15-тур. 26 октябрь (якшанба)
«Зомин» (Зомин) – «НБУ-Осиё» (Тошкент)- 2:1. 756 томошабин.
Ҳакамлар:
В. Серазетдинов (Тошкент), Ш. Камаров (Самарқанд), С. Ҳакимов (Самарқанд), Н. Муҳамадиева.
Назоратчи: Э. Мусаев (Самарқанд).
Голлар: Д. Нуруллаев (80), Д. Исмоилов (87) – Л. Кошелев (82).
Огоҳлантириш: Н. Эронов («НБУ-Осиё», 11).

2015 ЙИЛ

Иккинчи босқич, 6-тур. 9 сентябрь (чоршанба)
«Зомин» (Зомин) – «НБУ-Осиё» (Тошкент) – 1:2. 2186 томошабин.
Ҳакамлар
: Н. Қосимов (Қарши), О. Умаров (Тошкент вил.), Д. Искандаров (Нукус), Ш. Файзиев.
Назоратчи: М. Шарипов (Бухоро).
Голлар: У. Набиев (70) – О. Навкаров (66), М. Султонов (79).
Огоҳлантиришлар: И. Битураев (64), Э. Каримов (83), А. Мансуров (90) – С. Сафаров (12), Р. Бакаев (37), А. Абдуғаниев (67), М. Олимов (90).

Иккинчи босқич, 11-тур. 9 октябрь (жума)
«НБУ-Осиё» (Тошкент) - «Зомин» (Зомин)
Ҳакамлар:
О. Туйчибаев (Тошкент), Ш. Миржалалов (Тошкент), З. Эркинов (Тошкент).
Назоратчи:Э. Арипов (Фарғона).

Акмал Рахматуллаев тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика