UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  0 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  3 22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  10 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  7 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  222 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  9 20:29"Барселона" Шенсни бўйича қарор қабул қилди  2 19:52Хаби Алонсонинг "Реал" бош мураббийи этиб тайинланганидан кейинги илк фикрлари  7 19:25"Милан" янги спорт директорини тайинлади. Жамоани қайта тиклаш учун ким жавобгар бўлади?  7 19:02Дониёр Саидов: "Тажрибали мураббийларнинг тактик курашига гувоҳ бўламиз"  0 18:49Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" – "Андижон". Таркиблар маълум  14 18:37"Насаф"нинг Суперкубок баҳси учун "Бунёдкор"га етиб келишидан суратлар  1 18:28"Андижон"нинг Суперкубок учрашуви учун стадионга етиб келишидан суратлар  9 18:16Асрор Алиқулов: "Биринчи бўлимда бизга иккинчи бўлимдаги каби шижоат етишмади"  0

Руфат Акрамхўжаев: “Зомин” билан ўйинда омад биздан юз ўгирди” Янгиликлар

Руфат Акрамхўжаев: “Зомин” билан ўйинда омад биздан юз ўгирди”

Кеча биринчи лиганинг иккинчи босқич 11-туридан ўрин олган “НБУ-Осиё” – “Зомин” баҳсида меҳмонлар 3:1 ҳисобида зафар қучиб, қимматли уч очкони қўлга киритди.

Ўз майдонида осонликча таслим бўлмайдиган “банкирлар”нинг ушбу муваффақиятсиз ўйинидан сўнг жамоа бош мураббийи Руфат Акрамхўжаев қуйидагиларни таъкидлади.

- Учрашув жангавор ва кескин курашлар остида ўтди. Бунгача ҳар икки жамоа ҳам турнир жадвалида ёнма-ён ўрин эгаллаб турганди. Приципиал рақибимиз бўлмиш “Зомин”ни ҳар қандай вазиятда ҳам ютишимиз зарур эди. Шу боис ўйинга пухта тайёргарлик кўриб, жиддий қарагандик. Аммо бизнинг кунимиз эмас экан, якунда омад юз ўгирди.

- Гол уриш учун бир қанча вазиятларни юзага келтирган бўлсакда, уларни муваффақиятли якунлай олмадик. Бунга меҳмонларнинг посбони йўл қўймади деган фикрдан йироқман. Шунчаки биз ўзимиз аниқ харакат қилмадик. Омад келмаса бариси бекор деб бежизга айтишмас экан.

- Ўйин жуда муросасиз руҳда ва кескин тўқнашувларга бой тарзда кечди. Зоминлик футболчилар ҳаддан зиёд қўпол ўйин кўрсатишди. Баҳс поёнига етиб бораётганида етакчи ўйинчимиз Леонид Кошелевга нисбатан рақиб футболчиси ҳаводаги тўп учун курашда, жиддий жарохат етказди. Қолаверса ўша футболчининг ўзи ҳам жабр чекди. Бу каби очиқдан-очиқ қўполлик ишлатадиган футболчиларни керак бўлса, умрбод футболдан дисквалификация қилиш жоиз деб ўйлайман.

- Бу –футбол. Энди кейинги ўйинга эътибор қаратган холда, хатолар устида ишлаймиз ва қимматли очколарни қайтариш учун бор кучни берамиз –дейди Руфат Акрамхўжаев.

Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика