UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  20 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  7 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  7 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  14 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Шуҳрат Садирдинов: “Ўз мухлисларимиз олдида ғалаба қозониб, олдинги мағлубиятларимизни ювмоқчимиз” Янгиликлар

Шуҳрат Садирдинов: “Ўз мухлисларимиз олдида ғалаба қозониб, олдинги мағлубиятларимизни ювмоқчимиз”

Ўзбекистон Биринчилиги иккинчи давра 30-тур доирасидаги “НБУ-Осиё” - “Зомин” (0:2) учрашувидан сўнг, меҳмонлар таркибидаги учрашувнинг энг яхши ҳимоячиси бўлган ўйинчининг учрашув ҳақиди фикри билан қизиқдик.

- Меҳмондаги учрашув ҳақида фикрларингизни билдирсангиз?
- Ўйин қийин ўтди. Бир неча турдан бери мағлубиятга учраётган эдик ва мехмонда бўлса ҳам ғалаба қозонишимиз шарт эди. Чунки биздан мухлисларимиз ғалаба қозонмаётганимиз учун бироз хафа эди. Бу турга ўз мақсадимизга қийинчилик билан бўлсада бунга эришдик ва кам сонли бўлсада бизда мехмондаги учрашувга бориб қўллаб-қувватлаганлиги учун мухлисларимизга рахмат айтмоқчиман.

- Биринчи даврада жамоанинг ғалабалари кўп эди, аммо иккинчи даврага келиб бир неча турда мағлубиятга учради. Бунга ички муҳит сабабчи эмасми?

- Йўқ. Жамоанинг ички муҳити анча яхши, иккинчи даврада бироз янги ўйинчилар жамоага мослашиши қийин кечди ва хозир хаммаси яхши.

- Биламизки, сиз Олий лига иштирокчиси “Олмалиқ” жамоасида ўйнагансиз. Хозирги кунда жамоа Олий лигада 12-ўринда бормоқда. Бунинг сабаблари нимада деб ўйлайсиз?

- “Олмалиқ” жамоасини имкон қадар матбуотда бўлса хам кузатиб бораман. Бу жамоадан омад бироз юз ўгирмоқда. Лекин мусобақа сўнгига қадар ўзлари учун керакли натижаларни қайд этади деб ўйлайман. Бу жамоага омад тилайман.

- Охирги савол, “Зомин” жамоасининг кейинги 2 та тур учрашуви (12 октябрь “Хоразм”, 15 октябрь “Орол” билан) Зоминда бўлиб ўтади. Бу учрашувга қай тарзида тайёргарлик кўраяпсизлар?

- “НБУ-Осиё” жамоаси устидан қозонилган ғалаба, бизга руҳий куч бўлади. Ўз мухлисларимиз олдида ғалаба қозониб, олдинги мағлубиятларимизни ювмоқчимиз.

Акмал Раҳматуллаев суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика