UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   0 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  1 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  1 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  5 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  11 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  12 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  12 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  7 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  10 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  8 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  3

ПРЕВЬЮ. «НАВБАҲОР» – «СЎҒДИЁНА» Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. «НАВБАҲОР» – «СЎҒДИЁНА»

“Навбаҳор” ҳамда “Сўғдиёна” клублари олий лигада шу кунгача 35 бор куч синашишган.
«НАВБАҲОР» – «СЎҒДИЁНА»
29 октябрь. Косонсой. “Косонсой” стадиони. 15:00
Ҳакамлар:
В.Коваленко, Р.Илёсов, М.Саидқосимов, И.Худойдотов.
Назоратчи: Ф.Абдуллаев.

18та ўйинда “Навбаҳор”, 12та ўйинда эса “Сўғдиёна” ғалаба қозонган. 5та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. “Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 61 бор рақиб дарвозасига йўл топа олган. “Сўғдиёна” эса 38 бор гол кирита олган. “Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 59 очкони қўлга киритган бўлса, жиззахликлар ҳисобида 41 очко мавжуд. “Сўғдиёна”нинг “Навбаҳор” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:1. Наманганликларнинг энг йирик ғалабаси эса 7:0.

Шу мавсумнинг 3-турида бу жамоалар Зоминда куч синашишганди. Унда Ренат Байрамов ҳамда Сардор Қаххоров томонидан урилган голлар Жиззах клубига ғалаба келтирганди – 2:0. Ўша учрашувнинг 51-дақиқасида “Навбаҳор” ҳимоячиси Жаҳонгир Меҳмонов қизил карточка олиб майдонни тарк этганди.

“Навбаҳор” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
20.08.2011 «Навбаҳор» - «Сўғдиёна» 2:1
19.09.2009 «Навбаҳор» - «Сўғдиёна» 0:0
18.10.2008 «Навбаҳор» - «Сўғдиёна» 1:1
10.06.2006 «Навбаҳор» - «Сўғдиёна» 1:0
27.06.2005 «Навбаҳор» - «Сўғдиёна» 4:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” бунги кунга қадар “Навбаҳор” майдонида ғалаба қозона олмаган. Водийда бўлиб ўтган 13та ўйинда “лочинлар” зафар қучишган бўлса, қолган 4та баҳсда дуранг қайд этилган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика