UZ

Сўнгги янгиликлар

10:36“Ал Ҳилол“ ТОП форвардга йига 40 миллион евро таклиф қилди  0 10:11Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) энг қиммат футболчилар рейтингини янгилади  0 09:44Ўтган мавсум А Серияда 11 та гол урган ҳужумчи фаолиятини “Рома“да давом эттириши мумкин  0 09:17УEФА Чемпионлар Лигасининг янги мавсумида “Барселона“ни очколардан маҳрум қилиши мумкин  17 08:50Goal «Олтин тўп»ни ютишга даъвогарлар рейтингини янгилади. ПСЖнинг уч нафар футболчиси ТОП-10 га илк бор киришди  11 08:23“Реал Мадрид“ яна бир трансфер бўйича ишни якунлади  12 07:56Бугун Ўзбекистон ОТЖ Францияга қарши баҳс олиб боради  9 07:23БАА Спорт вазирлиги "Ҳаммамиз оқлар тарафидамиз" кампаниясини ўтказмоқда: Спорт федерацияларига бепул чипталар тарқатиляпти  30 00:44Сон Хён Мин "Тоттенхэм"ни тарк этиши ва Саудия клубига ўтиши мумкин?!  1 00:19Лука Модрич янги клуби билан қачон шартнома имзолайди?  1 23:44"Тоттенхэм" янги уй либосини тақдим этди  2 22:42Инзаги "Ал Ҳилол"да қанча маош олади?  3 22:07ПСЖ украиналик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи, аммо...  0 21:32"Ал Ҳилол"га ўтишга рози бўлмаган Тео Эрнандес испан гранди сафига ўтиши мумкин  4 21:05Инзагининг ўрнига "Интер"га ким бош мураббий бўлади?  4

Превью: “Навбаҳор” – “Қизилқум” Янгиликлар

Превью: “Навбаҳор” – “Қизилқум”

Бугун “Навбаҳор” Ўзбекистон чемпионатининг 17-турида Навоийнинг “Қизилқум” клубини қабул қилади.

Навоийликлар билан ўтадиган учрашувда жамоамизнинг икки нафар етакчи футболчиси майдонга туша олмайди. Ҳимоячи Жаҳонгир Меҳмонов ва ҳужумчи Неманья Йовановичлар сариқ карточкалари сони тўрттага етганлиги сабабли майдонга туша олишмайди. “Қизилқум” жамоаси аъзолари кеча куннинг иккинчи ярмида Наманганга етиб келишди. Кечки пайт 19.00да эса навоийликлар “Марказий” ўйингоҳда баҳсдан олдинги расмий машғулотни ўтказишди. Жамоамиз аъзолари эса ўйин олди машғулотни 11 август куни эрталаб ўтказишганди. “Марказий” ўйингоҳда соат 19.00да бошланадиган учрашувга ҳар икки жамоа аъзолари ҳам пухта ҳозирлик кўришганига шубҳа йўқ. “Қизилқум” иккинчи даврани ўз майдонида “Пахтакор” билан 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этган ҳолда бошлади. “Навбаҳор” эса сафарда “Обод” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

"Навбаҳор" ва Навоийнинг “Қизилқум” жамоалари Ўзбекистон чемпионатларининг олий лигасида шу кунга қадар 35 та учрашувда куч синашишган. Ўзаро ўйинларда футболчиларимиз 12 марта ғалаба қозонишган. 11 та ўйинда эса дуранг кузатилган. Навоийликлар ҳисобидаги ғалабалар сони ҳам 12 тани ташкил этмоқда. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич эса 44-39, "Навбаҳор" фойдасига. Жамоаларнинг олий лигадаги илк ўйини 2000 йили ўтказилган. Наманганда ўтган дастлабки баҳсда “Қизилқум” ғалабани қўлга киритганди. Иккинчи давра ўйинида эса “Навбаҳор” сафарда уч очкони мезбонлардан тортиб олганди. Аксарият учрашувларда “Қизилқум” жамоамизга ноқулай рақиб эканлигини намойиш этган. Хусусан жамоамиз, 2008-2010 йиллар оралиғида навоийликларни мағлубиятга учрата олмаган. Ўз майдонида уч бор дуранг қайд этган жамоамиз сафарда икки бор имкониятни бой берганди. Шунингдек, 2012 ва 2016 йилги мавсумларда ҳам футболчиларимизга ютуқни нишонлаш насиб этмаган. 2012 йилги чемпионатдаги ҳар икки баҳсда дуранг кузатилган бўлса “Қизилқум” ўтган йилги учрашувларда ғалабани тантана қилган. Бу йилги чемпионатнинг биринчи даврасидан ўрин олган учрашувда навоийликлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишганди. Мезбонлар жамоа футболчилари Азамат Алланиёзов ва Илҳом Юнусовларнинг икки голига Мансур Саидов жавоб қайтарганди.

Наманганда ўтган учрашувлардаги натижалар
2000 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 1:2
Голлар:
А.Солиев (67) - А.Бакалидис (35), Ғ.Худойберганов (53).
2001 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 1:0
Гол:
Х.Каримов (53-пен.).
2002 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 4:0
Голлар:
Ш.Мирхолдиршоев (40), О.Пирматов (54), Т.Мадраҳимов (85), Д.Одилов (90).
2003 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 2:2
Голлар:
И.Мўминжонов (18,26) - М.Идиатулин (38), Ал.Холиқов (75).
2004 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 5:2
Голлар:
В.Жалилов (7), Р.Ғофуров (13), Ш.Мирхолдиршоев (38,49), П.Агбо (65) - Ал.Холиқов (55), М.Холиқов (69).
2005 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 2:1
Голлар:
Ё.Назаров (5), Г.Овеков (39) - Н.Қуттибоев (29).
2006 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 1:1
Голлар:
С.Токов (82) - С.Усмонхўжаев (40).
2007 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 1:2
Голлар:
К.Канин (88) - Н.Қуттибоев (33), Ғ.Жумаев (90+3).
2008 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 1:1
Голлар:
Ш.Мирхолдиршоев (90+1) - А.Кликунов (52).
2009 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 1:1
Голлар:
М.Фозилов (78) - В.Постолатьев (80).
2010 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 1:1
Голлар:
Е.Сайко (48-пен.) - Т.Султонов (25-автогол).
2011 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 3:0
Голлар:
А.Маҳмудов (12), А.Султанов (27), А.Шадрин (79).
2012 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 0:0
2013 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 1:0
Гол:
Б.Тўрабоев (90+3).
2014 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 2:0
Голлар:
М.Саидов (59), Д.Жабборов (77).
2015 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 2:1
Голлар:
Р.Ҳасанов (31), Ш.Эркинов (52) - А.Деркач (82).
2016 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 0:2
Голлар:
И.Юнусов (49), В.Шодиев (61).

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика