UZ

Сўнгги янгиликлар

11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  9 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  4 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  29 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  25

Превью. "Навбаҳор" - "Динамо" Янгиликлар

Превью. "Навбаҳор" - "Динамо"

"Навбаҳор" клуби Наманганда Самарқанднинг "Динамо" клубини қабул қилади.
«Навбаҳор» (Наманган) – «Динамо» (Самарқанд)  
25 апрель 2015. Наманган. “Марказий” стадиони. 17:30
Ҳакамлар
: В.Коваленко, Н.Рўзимов, Д.Сайлалов, А.Шукуруллаев.
Назоратчи: Ғ.Каримов.

“Навбаҳор” ва “Динамо” олий лигада 42 бора тўқнаш келишган. Натижалар водий клуби устунлигини кўрсатмоқда. “Лочинлар” 22та ўйинда ғолиб бўлишган, 8та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Динамо” эса ушбу рақибни ҳозирга қадар 12 марта мағлуб этган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Навбаҳор” томонида - 77:38. Ўзаро ўйинларда “Навбаҳор” 74, “Динамо” эса 44 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 7:1га тенг. “Динамо”да бу кўрсаткич анча кичик – 2:0.

Ўтган мавсум биринчи даврада Самарқандда бўлиб ўтган баҳсда майдон эгалари ғалаба қозонишган. Санъат Шихов биринчи, Ғулом Ўрунов иккинчи бўлимда “Навбаҳор” дарвозасига тўп киритганди – 2:0. Наманганда кечган учрашувда майдон эгалари сафида Шахбоз Эркинов ва Мансур Саидов гол уришган, “Динамо” таркибида Комил Шарофутдинов ва Илдар Маматказин жавоб беришганди – 2:2.

Наманганда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

07.11.2014 «Навбаҳор» - «Динамо» 2:2
25.08.2013 «Навбаҳор» - «Динамо» 1:1
12.05.2012 «Навбаҳор» - «Динамо» 1:1
18.10.2011 «Навбаҳор» - «Динамо» 1:1
21.08.2010 «Навбаҳор» - «Динамо» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Динамо” водийда бу жамоага қарши ўйинларда умуман ғалаба қозона олмаган. 15та учрашувда “Навбаҳор” муваффақиятга эришган. Қолган олти баҳсда томонлар муроса кўчасини танлашган. “Лочинлар” уйидаги сўнгги тўрт учрашувда дуранг қайд этилган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика