UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  7 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  2 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

ПРЕВЬЮ. «НАВБАҲОР» - «БУХОРО» Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. «НАВБАҲОР» - «БУХОРО»

Олий лиганинг 15-турида "Навбаҳор" клуби ўз майдонида "Бухоро" клуби билан куч синашади.
«Навбаҳор» (Наманган) – «Бухоро» (Бухоро)
10 август. Наманган. “Баркамол авлод” стадиони
Ҳакамлар:
Ҳ. Рўзиев (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), А. Раҳимов (Андижон)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 43 бор кесишган. Устунлик “Навбаҳор” томонида. 43 ўйиндан 22тасида водийликларнинг қўли баланд келган бўлса, 14та учрашувда “Бухоро” ғолиб бўлган. Яна 7 учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “лочинлар” фойдасига. Наманганликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 79та тўп киритиб ўз дарвозаларидан 50 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўйнларда “Навбаҳор” 73 очкони, “Бухоро” эса 49 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор” олий лигада “Бухоро” устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги наманганликларнинг энг йирик ғалабасидир. “Бухоро”нинг ўзаро ўйинлардаги “Навбаҳор” устидан эришган энг йирик ғалабаси 3:0 бўлиб турибди.

Дастлабки даврада Вобкентда ташкил этилган баҳсда меҳмонлар зафар қучишган. Элёр Жаҳонов биринчи бўлимда, Бахтиёр Ёқубов эса иккинчи бўлимда “Бухоро” дарвозасига гол уришган – 0:2.

“Навбаҳор” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
14.09.2013 «Навбаҳор» - «Бухоро» 2:3
28.04.2012 «Навбаҳор» - «Бухоро» 1:1
10.06.2011 «Навбаҳор» - «Бухоро» 1:0
23.03.2009 «Навбаҳор» - «Бухоро» 1:1
02.11.2008 «Навбаҳор» - «Бухоро» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Водийда бўлиб ўтган 21та ўйиннинг 15тасида мезбонлар, 3тасида меҳмонлар ғолиб бўлишган. 3та учрашувда ғолиб аниқланмаган. Охирги икки ўйинда “Навбаҳор” ўз уйида ушбу рақибни мағлуб эта олмаган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика