UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10Туркча "Эл Классико". "Галатасарой" ва "Фенербахче" муроса кўчасини танлади  6 00:07"Рома" - "Монца". Шомуродов асосий таркибда  3 23:43"Сити" ёзда 7 нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  4 23:19Ишчиларни камайтираётган МЮ энди ходимлар учун бепул тушликларни ҳам бекор қилмоқчи  4 22:56Назорат учрашуви. "Қизилқум" Россия клубини мағлуб этди  1 22:09Назорат учрашуви. "Насаф" Москванинг "Спартак" жамоасига ютқазди  8 21:29Ёзда 250 кишини ишдан ҳайдаган МЮ яна 150-200 ходим ишсиз қолишини эълон қилди  12 20:54Назорат учрашуви. "Локомотив" Грузия клубини таслим қилди, 15 ёшли боланинг голи ғалабага сабаб бўлди  4 20:12"Арсенал" "Реал" юлдузи учун 85 млн евро тўлашга тайёр  5 19:45Доку "Ливерпуль" билан ўйинда АПЛ рекордини ўрнатди  7 19:19Яна бир топ-клуб Антонига қизиқмоқда  3 18:57"Барселона" Рокени сотади. Шартнома шартлари маълум  3 18:30Владимир Бубанья: "Андижон"дан кетиш? Футболда учраб туради. "Хоразм" Суперлигада барқарор жамоа бўла олади"  4 18:09Расман: Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси Осиё кубоги-2031 ни биргаликда ўтказиш борасида ОФКга таклиф юборди  49 17:40"Манчестер Сити"да ўйнаш осон" — Нико Гонсалес  3

ПРЕВЬЮ. «НАСАФ» - «НАВБАҲОР» Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. «НАСАФ» - «НАВБАҲОР»

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 33 бор кесишган.
«Насаф» (Қарши) – «Навбаҳор» (Наманган)
23 октябрь. Қарши. “Марказий” стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
З. Қодиров (Навоий), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Н. Мешков (Самарқанд)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).

 Устунлик “Насаф” томонида. 17та ўйинда қаршиликларнинг қўли баланд келган бўлса, 9та учрашувда “Навбаҳор” ғолиб бўлган. Етти учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати эса “Навбаҳор” фойдасига. “Лочинлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 54та гол киритиб ўз дарвозаларидан 51 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Аждарлар” 58 очкони, “Навбаҳор” эса 34 очкони қўлга киритган. 

“Навбаҳор” олий лигада “Насаф” устидан 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги наманганликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Насаф”нинг ўзаро ўйинлардаги бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 3:1 бўлиб турибди.

4-турда “Навбаҳор” уйида бўлиб ўтган учрашувда меҳмонлар Шоҳруҳ Гадоев ва Илҳом Шомуродовнинг урган голлари эвазига зафар қучишган. Учрашув сўнггида Рўзим Аҳмедов пенальтидан ҳисобни қисқартирганди – 1:2.

Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
20.05.2012 «Насаф» - «Навбаҳор» 1:1
25.08.2011 «Насаф» - «Навбаҳор» 3:2
19.09.2010 «Насаф» - «Навбаҳор» 1:0
18.04.2009 «Насаф» - «Навбаҳор» 1:0
25.10.2008 «Насаф» - «Навбаҳор» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Навбаҳор” олий лигада 16та ўйиндан буён “Насаф”ни мағлуб эта олмай келмоқда. Охирги марта “лочинлар” 2005 йил “Насаф”ни таслим қилишганди – 2:1. “Насаф” бу рақибни ўз майдонида 13 марта мағлуб эта олган. Қаршида бир марта дуранг кузатилган. “Навбаҳор” 1998 ва 1999 йилларда “Насаф” майдонидан уч очко билан қайтишган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика