UZ

Сўнгги янгиликлар

10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  6 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  3 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  25 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  24 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  141

Превью. "Насаф" - "Бунёдкор" Янгиликлар

Превью. "Насаф" - "Бунёдкор"

Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган энг марказий ўйин бугун Қаршидаги "Марказий" стадионида бўлиб ўтади.
«Насаф» (Қарши) – «Бунёдкор» (Тошкент)
19 май. Қарши. "Марказий" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), Ҳ. Шодмонов (Бухоро), А. Цапенко (Тошкент вилояти), О. Туйчибоев (Тошкент)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).

“Насаф” ва “Бунёдкор” олий лигада жами 14 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Бунёдкор”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Шу кунга қадар “Бунёдкор” 8та ўйинда ғалаба қозонган. Бешта ўйин дуранг билан якунланган. “Насаф” бугунга қадар “Бунёдкор”ни фақат бир марта мағлубиятга учратган. “Бунёдкор” 23та тўп киритган, “Насаф” эса тошкентликлар дарвозасини 5 бора аниқ нишонга олган. “Қалдирғочлар” ўзаро ўйинларда 29 очко ишлаб олишган бўлса, “аждарлар”нинг ушбу кўрсаткичи 8тага тенг.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда “Насаф" устидан қозонган энг йирик ғалабаси - 5:0 га тенг. “Насаф”нинг ягона ва шу билан бирга йирик ғалабаси – 1:0.

2012 йилда иккала жамоа ўз майдонидаги ўйинларда уч очкони қўлга киритган. Март ойида Тошкентда бўлиб ўтган баҳсда Олександр Пишур, Фозил Мусаев ва Алибобо Раҳматуллаев томонидан урилган голлар “Насаф”нинг йирик мағлубиятига замин яратганди – 3:0. Қаршида Артур Геворкян томонидан пенальтидан урилган гол “аждарлар”га тарихий ғалабани келтирганди – 1:0. Айнан шу ғалаба “Насаф”нинг олий лигада “Бунёдкор” устидан қозонилган дастлабки ғалаба бўлди.

Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув:  
03.11.2013  «Насаф» – «Бунёдкор»  1:0
26.08.2012  «Насаф» – «Бунёдкор»  0:0
13.08.2011  «Насаф» – «Бунёдкор»  0:0
02.10.2010  «Насаф» – «Бунёдкор»  0:1
03.07.2009  «Насаф» – «Бунёдкор»  1:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар Қаршида жами 7 бор куч синашишган. Тўртта ўйин дуранг натижаси билан ўз якунига етган. Икки марта “қалдирғочлар” Қаршидан ғалаба билан қайтишган. "Насаф" ўз уйида бу рақибни бир марта мағлуб этган. Охирги учта баҳсда “Бунёдкор” сафарда умуман гол ура олмаган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика