Превью. «Насаф-2» - «УзДонгЖу»

Narzulla Saydullayev
2 ноя 2016, 13:10
Бугун футбол бўйича Ўзбекистон биринчилиги 35-тур баҳсларига старт берилади.

Андижоннинг  «УзДонгЖу» жамоаси сафарда Қаршининг «Насаф-2» жамоаси меҳмони бўлади. Ушбу ўйин жамоаларнинг ўзаро тўртиннчи тўқнашуви хисобланади. Биринчи даврада Андижондаги баҳсда майдон эгалари 2:1 ҳисобда иродали ғалабага эришган. Жамоаларнинг мусобақа жадвалидаги эгаллаб турган ўринларига этибор қаратсак.

«УзДонгЖу» жамоаси ўтказилган 29 учрашувданр 54 очко жамғариб 4-ўриндан мустаҳкам жой эгаллаб турган булса, мезбонлар«Насаф-2» жамоаси эса 30 ўйиндан 42 очко жамғариб 6-ўринни банд этиб туришибди.

Ушбу ўйинни тошкентлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам Жасур Мухторовга қанотларда Зиёвуддин Эркинов ва Ҳасан Набиевлар ёрдам беришади. Учрашув «Насаф» футбол мактаби стадионда соат 15:00 бошланиши режалаштирилган.

Иккала жамоага ҳам омад тилаймиз.

35- тур 2-ноябр(чоршанба)
«Насаф-2» (Қарши)- «УзДонгЖу» (Андижон).«Насаф» ФМ стадиони.
Хакамлар: Ж.Мухторов (Тошкент),3.Эркинов (Тошкент),Х.Набиев (Тошкент).
Назоратчи: О.Рубаков (Тошкент).

«УзДонгЖу» ФК матбуот котиби Шерзодбек Мамадалиев тайёрлади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia