UZ

Сўнгги янгиликлар

21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  0 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  2 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  1 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  2 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  4 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  1 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  2 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  10 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  8 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  2

ПРЕВЬЮ. "Металлург" - "Насаф" Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. "Металлург" - "Насаф"

Рустам Мирсодиқов устозлик қилаётган "Металлург" клуби Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф"га қарши ўйнайди.
«МЕТАЛЛУРГ» – «НАСАФ»
12 сентябрь 2014 йил. Бекобод. "Металлург" стадиони.
Ҳакамлар
: Р.Эрматов, А.Расулов, А.Усмонов, А.Рахимов
Назоратчи: И.Нехочин.

“Металлург” ва “Насаф” олий лигада 33 бора тўқнаш келишган. Шулардан 22тасида “аждарлар” ғолиб бўлишган, 4та ўйинда ғолиб аниқланмаган. “Металлург” ҳозирга қадар “Насаф”ни 7 марта мағлуб этган. Тўплар нисбати “Насаф” фойдасига 61:28 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Насаф” 70 очкони, “Металлург” эса 25 очкони қўлга киритган.

“Насаф”нинг “Металлург” устидан қозонган йирик ғалабаси – 7:0га тенг. Бекобод клуби ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса 3:0 бўлиб турибди.

Олтинчи турида Қаршида ташкил этилган баҳсда томонлар рақиб дарвозасига йўл топа олишмаган – 0:0.

Бекободда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

29.09.2013 «Металлург» - «Насаф» 2:1
18.08.2012 «Металлург» - «Насаф» 1:0
21.08.2011 «Металлург» - «Насаф» 0:1
14.06.2010 «Металлург» - «Насаф» 0:0
25.04.2009 «Металлург» - «Насаф» 1:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Металлург” Бекободда бу рақиб билан бўлиб ўтган 16та ўйиннинг 7тасида ғолиб бўлган. Учта учрашув дуранг натижаси билан тугаган. Қолган 6та баҳсда “Насаф” сафардан ғалаба билан қайтган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика