UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  7 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  6 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  4 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  34 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  20 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  12 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  64 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  308 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5

Превью. "Машъал" - "Қизилқум" Янгиликлар

Превью. "Машъал" - "Қизилқум"

Бу икки клуб олий лигада 24 бора тўқнаш келишган.
Натижалар Муборак клубининг устунлигини кўрсатмоқда. Ушбу ўйинлардан 7 тасида “Машъал” ғолиб бўлган. 11 ўйин дуранг ҳисобида якунланган. Яна 6 учрашувда “Қизилқум” ғолиб бўлган.

“Машъал” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Қизилқум” дарвозасига 32та гол киритган “Қизилқум” эса 29 бора “Машъал” посбонини ранжитган. “Машъал” 32, “Қизилқум” 29 очкони қўлга киритишган. “Машъал”нинг олий лигада “Қизилқум” устидан эришган энг йирик ғалабаси 6:1 ни ташкил қилади. Зарафшонликнинг энг йирик ғалабаси эса – 6:3 бўлиб турибди.

Ўтган йил биринчи даврада Навоийда бўлиб ўтган баҳсда дуранг қайд этилган. Иккала жамоа бир қатор вазиятлар яратишган, бироқ ҳеч бир томон гол ура олмаган – 0:0. Муборакда “Машъал” зафар қучган. Зоҳир Қўзибоев ва Сирож Ҳамроевнинг голларига “Қизилқум”дан Акмал Рустамов жавоб берган – 2:1.

Муборакда ўтган сўнгги беш учрашув:
27.08.2014 «Машъал» - «Қизилқум» 2:1
20.06.2012 «Машъал» - «Қизилқум» 0:2
09.04.2011 «Машъал» - «Қизилқум» 0:0
29.05.2010 «Машъал» - «Қизилқум» 0:2
30.10.2009 «Машъал» - «Қизилқум» 6:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : Бу жамоаларнинг Муборакда бўлиб ўтган 12та учрашувнинг 2таси дуранг билан тугаган. Бешта ўйинда “Машъал” ғалаба қозонган, яна бешта учрашувда “Қизилқум” сафардан уч очко билан қайтган.

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика