UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  2 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  13 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  1 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  6 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  13 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  10 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  4

Превью. "Машъал" - "Насаф" Янгиликлар

Превью. "Машъал" - "Насаф"

Теглар :  МашъалНасаф
Олий лиганинг 15-турида "Машъал" ва "Насаф" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.

«Машъал» (Муборак) – «Насаф» (Қарши)
1 июль 2016. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 19:00
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий), А. Цапенко (Тошкент вил.), А. Снетков (Тошкент вил.), Б. Юльчараев (Гулистон)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).

“Машъал” ва “Насаф” олий лигада жами 26 бора тўқнаш келишган. Шулардан 13тасида қаршиликлар ғолиб бўлишган, 6та  ўйинда дуранг қайд этилган. “Машъал” ҳозирга қадар ўзаро ўйинларда “аждарлар”ни 7 марта мағлуб эта олган. Тўплар нисбати “Насаф” фойдасига 43:26 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Насаф” 45 очкони, “Машъал” эса 27 очкони қўлга киритган.

“Насаф”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0 га тенг бўлса, муборакликларда бу кўрсаткич 4:1 бўлиб турибди.

Ўтган йил дастлабки даврада “Насаф” Акром Баҳриддинов, Баҳром Абдураҳимов ва Илҳом Шомуродов томонидан урилган голлар эвазига 3:0 ҳисобида зафар қучганди. Муборакдаги баҳс тақдирини ягона гол ҳал қилганди. Шаҳзод Шайманов “Машъал”га ғалаба келтирган эди – 1:0.

Муборакда ўтган сўнгги беш учрашув:
20.11.2015 «Машъал» - «Насаф» 1:0
02.11.2014 «Машъал» - «Насаф» 1:1
26.04.2012 «Машъал» - «Насаф» 0:0
08.09.2011 «Машъал» - «Насаф» 1:1
21.08.2010 «Машъал» - «Насаф» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоаларнинг Муборакда ўтган ўйинларида беш марта “Машъал” ғалаба қозонган. Икки ўйинда “аждарлар” сафарда уч очкога эга бўлишган. “Машъал” майдонида олти марта дуранг қайд этилган.  “Насаф” Муборакда охирги 9та ўйиннинг ҳеч бирида ғалаба қозона олмаган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика