UZ

Сўнгги янгиликлар

10:51Пролига. Тур аутсайдерлар тўқнашуви билан бошланади  0 10:20"Манчестер Сити" Родрига ўринбосар топди  0 09:54"Манчестер Юнайтед" туркиялик футболчига 90 миллион евро таклиф қилади  1 09:26Гехи учун Италия гранди ҳам курашга қўшилди  0 08:53Суперлига. Бугун 25-тур старт олади  1 08:28ЖЧ-2026 финалидаги чипталар сўнгги жаҳон чемпионатига нисбатан ўн баробар қимматроқ  2 08:01Бугун футзал терма жамоамиз дунёнинг энг зўр жамоаларидан бирига қарши майдонга тушади  2 07:35ЖЧ U-20. Финалчилар маълум  4 03:04Эксперт фикри: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига бориб, шарманда бўлиб қайтиши керак эмас"   5 00:48Ҳарри Кейн Жаҳон чемпионатидаги мақсад ҳақида гапирди  1 00:24Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"  4 23:58Энцо Мареска "Ливерпул"га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракатлари учун жазога тортилди  0 23:37"Милан" ва Emirates ўзаро келишувни расман узайтиришди  0 22:48"Golden Boy" мукофоти учун якуний номзодлар рўйхати маълум бўлди  5 22:15ESPN Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлган мамлакатлардан энг кучлилар рейтингини тузди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?  6

Превью. "Машъал" - "Локомотив" Янгиликлар

Превью. "Машъал" - "Локомотив"

Тошкентнинг "Локомотив" клуби Муборакда "Машъал" клуби меҳмони бўлади.
«Машъал» (Муборак) – «Локомотив» (Тошкент)
26 июнь 2015. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 18:30
Ҳакамлар:
Б. Намозов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).

“Машъал“ ва “Локомотив“ олий лигада жами 18 маротаба куч синашишган. Натижалар “Машъал”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Машъал” 18 баҳснинг 9тасида ғалаба қозонган. Битта учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган ва 8та ўйинда “Локомотив”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати ҳам “Машъал” фойдасига 24:20. Ўзаро ўйинларда “Машъал” 28 очони қўлга киритган бўлса, “Локомотив” 25 очколик бўлган.

“Локомотив”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:1. Ўз навбатида “Машъал”нинг  “темирйўлчилар” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:1 ни ташкил этади.

Ўтган йил ҳар иккала баҳсда ҳам “Локомотив” ғалаба қозонган. Муборакдаги баҳсда Лутфулла Тўраев ва Фарҳод Тожиев гол уришганди – 0:2. Тошкентда эса Лутфулла Тўраев ҳисобни очганди. Зоҳир Қўзибоев дастлаб рақиб, сўнгра ўз дарвозасига тўп киритиб қўйган. Учрашувга сўнгги нуқтани Марат Бикмаев қўйганди – 3:1.

Муборакда ўтган сўнгги беш учрашув:
21.05.2014  «Машъал» – «Локомотив»  0:2
26.08.2012  «Машъал» – «Локомотив»  1:2
15.05.2010  «Машъал» – «Локомотив»  1:0
09.10.2009  «Машъал» – «Локомотив»  1:0
18.05.2008  «Машъал» – «Локомотив»  2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Машъал” клуби ўз уйида “Локомотив”га қарши кечган 9та ўйиндан учтаси мағлуб бўлган. Қолган 6та ўйинда муборакликлар зафар қучишган. “Темирйўлчлар” бу рақиб майдонида умуман дуранг ўйнашмаган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика