UZ

Сўнгги янгиликлар

14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  1 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  22 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  2 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3

Превью. "Машъал" - "Локомотив" Янгиликлар

Превью. "Машъал" - "Локомотив"

"Машъал" ва "Локомотив" клублари олий лиганинг 9-турида Муборакда тўқнаш келишади.
«Машъал» (Муборак) – «Локомотив» (Тошкент)
21 май. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 17:30
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).

“Машъал“ ва “Локомотив“ олий лигада жами 16 маротаба куч синашишган. Натижалар “Машъал”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Машъал” 16 баҳснинг 9тасида ғалаба қозонган. Битта учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган ва 6та ўйинда “Локомотив”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати ҳам “Машъал” фойдасига 23:15. Ўзаро ўйинларда “Машъал” 28 очони қўлга киритган бўлса, “Локомотив” 19 очколик бўлган.

“Локомотив”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 2:0. Ўз навбатида “Машъал”нинг  “темирйўлчилар” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:1 ни ташкил этади.

Ўтган йил “Машъал” олий лигада иштирок этмаган. 2012 йил бу жамоалар ўртасидаги ўйинларда “Локомотив” ғалаба қозонганди. Тошкентда Ислом Тўхтахўжаев томонидан урилган ягона гол "Локо"га уч очко келтирганди - 1:0. "Машъал" майдонида ташкил этилган баҳсда Зайниддин Тожиев пенальтидан гол уриб меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан, биринчи бўлимнинг ўзида Милорад Рисанович пенальтидан тўп киритиб ҳисобни тенглаштирганди. 90-дақиқада Александр Шадрин "темирйўлчилар"га ғалаба келтирувчи голни урганди - 1:2.

Муборакда ўтган сўнгги беш учрашув:
26.08.2012  «Машъал» – «Локомотив»  1:2
15.05.2010  «Машъал» – «Локомотив»  1:0
09.10.2009  «Машъал» – «Локомотив»  1:0
18.05.2008  «Машъал» – «Локомотив»  2:1
22.09.2007  «Машъал» – «Локомотив»  4:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Машъал” клуби ўз уйида “Локомотив”га қарши кечган 8та ўйиндан фақат иккитасида мағлуб бўлган. Қолган 6та ўйинда муборакликлар зафар қучишган. “Темирйўлчлар” 2006 ва 2012 йилларда сафарда зафар қучишган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика