UZ

Сўнгги янгиликлар

15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  0 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  11 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  14 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  6 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  10 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0

ПРЕВЬЮ. "Машъал" - "Бухоро" Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. "Машъал" - "Бухоро"

Олий лигада қолиш учун курашаётган "Бухоро" бугун Муборак шаҳрида "Машъал" меҳмони бўлади.
«Машъал» – «Бухоро»
17 октябрь. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 16:30
Ҳакамлар
: А.Асимов, Т.Галеев, А.Пўлатов, Н.Болтаев
Назоратчи: С.Нажафалиев.

Бу икки клуб олий лигада 25 бор куч синашишган. Натижалар “Машъал”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Муборакликлар 12 та ўйинда ғалаба қозонишган, 7 баҳс дуранг билан якунланган. 6 та ўйинда “Бухоро” зафар қучган. Тўп киритиш борасида ҳам “Машъал” олдинда – 39:25. Ўзаро ўйинларда “Бухоро” 25 очкога эга бўлган, “Машъал” ҳисобида эса 43 очко мавжуд.

“Бухоро”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0. “Машъал”нинг ҳам “Динамо” устидан ўзаро ўйинлардаги энг йирик муваффақияти 4:0ни ташкил қилади.

Дастлабки даврада Бухорода ташкил этилган баҳсда жами 7та гол урилганди. “Машъал” сафида Зоҳир Қўзибоев ва Мўйдин Мамазулумов иккитадан гол уришган. Бухороликлар сафида Андрей Акопянц ва Сухроб Неъматов тўп киритишган. “Машъал” вакили Саламат Қутибоев ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйганди – 3:4.

Муборакда ўтган сўнгги беш учрашув:    
27.10.2012 «Машъал» - «Бухоро» 1:1
20.08.2011 «Машъал» - «Бухоро» 2:0
12.09.2009 «Машъал» - «Бухоро» 2:0
13.11.2008 «Машъал» - «Бухоро» 2:0
03.12.2007 «Машъал» - «Бухоро» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Муборакдаги ўйинларда мезбонлар 9 марта ғолиб бўлишган. Иккита баҳсда дуранг қайд этилган. “Бухоро” ушбу рақиб майдонидан фақат бир марта (2002 йил) сафардан ғалаба билан қайтган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика