UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  12 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  1 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   6 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  6 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  14 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  130 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  2 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  8

Превью. "Локомотив" - "Навбаҳор" Янгиликлар

Превью. "Локомотив" - "Навбаҳор"

Наманганинг "Навбаҳор" клуби Тошкентда "Локомотив" клуби меҳмони бўлади.
«Локомотив» (Тошкент) – «Навбаҳор» (Наманган)
1 июль 2015. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 19:30
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Н. Қосимов (Қарши)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

 “Навбаҳор” ҳамда “Локомотив” олий лигада жами 20 бора тўқнаш келишган. “Локомотив” 9 марта, “лочинлар” 7 марта ғолиб чиққан, 4та баҳсда дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати “Навбаҳор” фойдасига 29:27ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўйинларда “Локо” 31, “Навбаҳор” 25 очкони қўлга киритишган.

“Навбаҳор”нинг “Локомотив” устидан қозонган йирик ғалабаси – 6:2. “Темирйўлчилар”нинг ўзаро ўйинларда наманганликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси 3:0.

Ўтган мавсум биринчи турда Косонсойда бўлиб ўтган ўйинда “темирйўлчилар” муваффақият қозонишган. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқада Иван Нагаев мезбонларни мағлуб этишга етарли бўлган тўпни киритганди – 0:1.  Тошкентда Александр Гейнрих ва Алишер Шоғуломовнинг голлари “Локо”га 3 очко келтирганди – 2:0.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
04.08.2014 «Локомотив» - «Навбаҳор» 2:0
03.11.2013 «Локомотив» - «Навбаҳор» 3:0
25.10.2012 «Локомотив» - «Навбаҳор» 3:0
24.04.2010 «Локомотив» - «Навбаҳор» 1:3
03.10.2009 «Локомотив» - «Навбаҳор» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” ўз майдонида бўлиб ўтган 10та ўйиннинг 7тасида ғолиб чиққан. Икки марта ғолиб аниқланмаган бўлса, “Навбаҳор” сафарда фақат бир бор муваффақият қозонган. 2010 йилги мавсумда “лочинлар” Тошкентдан 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишган. Охирги уч йилда “Навбаҳор” сафарда бу рақибга фақат мағлуб бўлган ва умуман гол ура олмаган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика