UZ

Сўнгги янгиликлар

19:29Ринкон: "Винисиус билан "Реал" ўз йўлидан адашди"  0 19:17Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  17 19:07Эшитдик-да! "Сўғдиёна" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  3 18:51ФИФА ЖЧ-2026 чипталарига бўлган талаб бўйича рекорд ўрнатилганини маълум қилди  0 18:25Вадим Абрамов: "Биз биринчи ўринни эгаллашимиз ҳам мумкин эди"  9 17:55Кроос Марокаш терма жамоасини ЖЧ-2026 фаворитлари қаторига қўшди  1 17:26"Нефтчи" аъзоларига чемпионлик учун iPhone совға қилинди  9 16:58"Наполи" "Реал" футболчисини ижарага олиш имконияти билан қизиқди, аммо рад жавобини олди  0 16:34"Андижон" 7 январь куни Туркияга йўл олади  4 16:06Португалия — йилнинг энг яхши терма жамоаси  9 15:41Фарғона вилояти футбол клублари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди  2 15:15Тони Кроос тарихдаги энг улуғ мураббийни айтди  6 14:4938 ёшли Кавани фаолиятини тугатмаган. Ҳаммаси 28 декабрь ҳазили бўлиб чиқди  2 14:22Владимир Йовович "Андижон"га ўтадими? Футболчининг ўзи жавоб берди  4 13:55Манба: Суперлига-2026да апрель ойи ҳақиқий "боксинг дэй"га айланади  12

Превью. "Локомотив" - "Насаф" Янгиликлар

Превью. "Локомотив" - "Насаф"

Олий лиганинг 2-турини якунлаб берувчи ўйин Тошкентда "Локомотив" ва "Насаф" ўртасида кечади.
«ЛОКОМОТИВ» – «НАСАФ»
24 март. Тошкент. “Локомотив” стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
В.Цейтлин, Ф.Ҳасанов, А.Цапенко, Ш.Қосимов.
Назоратчи: А.Арутюнов.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 18 бор кесишган. Устунлик “Насаф” томонида. 11та ўйинда қаршиликларнинг қўли баланд келган бўлса, 3та учрашувда “Локомотив” ғолиб бўлган. Тўрт учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Насаф” фойдасига. “Аждарлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 27та гол киритиб ўз дарвозаларидан 13 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Насаф” 37 очкони, “темирйўлчилар” эса 13 очкони қўлга киритишган.

“Насаф” олий лигада “Локомотив” устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги воҳаликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Локомотив”нинг ўзаро ўйинлардаги бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 2:0 бўлиб турибди.

Ўтган йил қайси жамоа ўз майдонида ўйнаган бўлса ўша ғолиб чиққан. Қаршида майдон эгаларига Артур Геворкяннинг дубли ғалаба келтирган. Садриддин Абдуллаевнинг голи фақат ҳисобни қисқартирган холос – 2:1. Тошкентдаги баҳсда Евгений Гоголь ҳамда Иван Нагаев “аждарлар” дарвозасини ишғол қилишган – 2:0.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
13.09.2013 «Локомотив» - «Насаф» 2:0
25.03.2012 «Локомотив» - «Насаф» 0:1
28.03.2010 «Локомотив» - «Насаф» 0:0
20.10.2009 «Локомотив» - «Насаф» 0:0
07.03.2008 «Локомотив» - «Насаф» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:  Тошкентда бўлиб ўтган 8та ўйиннинг фақат 2тасида “Локомотив”нинг қўли баланд келган. Тўртта ўйинда эса “Насаф” уч очко эгасига айланган. Учта учрашувда ғолиб аниқланмаган.

Муаллиф тахмини: "Локомотив" таркиб жиҳатдан рақибдан кучли деб ўйлайман. Баҳсда майдон эгалари ғолиб чиқишлари мумкин.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика