UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  0 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  8 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  4 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  2 18:49Жота иштирокидаги ҳалокатли воқеа гувоҳи баёнот берди  1 18:21Касорлани албатта Ла Лигада кўрамиз. У яна бир мавсум "Овьедо"да қолади  1 17:57​"Челси" Мадуэкенинг нархини кўтарди. Бу "Арсенал"ни қўрқитмоқда  3 17:34АПЛнинг икки клуби "Манчестер Сити" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:06"Пахтакор" йирик агентлик мижози бўлган ироқлик футболчига кўз тикди  7 16:40Расман: "Арсенал" АПЛ клуби сардорини қўлга киритди  2 16:24Суперлиганинг 2 та клуби Ироқ терма жамоаси хавбекига даъвогарлик қилмоқда  4 16:03"Насаф" 3 та позицияга легионер олиб келади  8

Превью. "Локомотив" - "Бухоро" Янгиликлар

Превью. "Локомотив" - "Бухоро"

Олий лиганинг 13-туридан ўрин олган "Локомотив" ва "Бухоро" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.
«Локомотив» (Тошкент) – «Бухоро» (Бухоро)
23 июнь. Тошкент. “ТТЙМИ” стадиони. 19:00
Ҳакамлар
: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вилояти), Х. Мирзааҳмедов (Тошкент вилояти), Р. Копадзе (Фарғона)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

“Локомотив” ҳамда “Бухоро” клублари олий лигада шу кунгача 16 бор куч синашишган. Натижалар Тошкент клубининг устунлигини кўрастмоқда. 7та ўйинда “Локомотив”, 5та ўйинда “Бухоро” ғалаба қозонган. 4та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. “Темирйўлчилар” ўзаро ўйинларда 28 бор рақиб дарвозасига йўл топа олишган. “Бухоро” эса 22  бор гол кирита олган. “Локо” ўзаро ўйинларда 25 очкони қўлга киритган, “Бухоро” ҳисобида 19 очко бор. “Локо”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 5:1. Бухороликларнинг энг йирик ғалабаси эса 3:1.

2013 йил биринчи даврада Тошкентдаги ўйинда йирик ҳисоб қайд этилган. Зайниддин Тожиев ва Фарҳод Тожиев икки мартадан, Иван Нагаев бир марта меҳмонлар дарвозасига гол урган. Алексей Николаевнинг голи фақат ҳисобни қисқартирганди холос – 5:1. Бухородаги баҳс тақдирини кичик Жасур Ҳасановнинг урган голи ҳал қилганди – 0:1.  

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
04.03.2013  «Локомотив» – «Бухоро»  5:1
04.09.2012  «Локомотив» – «Бухоро»  2:1
24.06.2009  «Локомотив» – «Бухоро»  1:3
23.11.2008  «Локомотив» – «Бухоро»  4:1
22.06.2007  «Локомотив» – «Бухоро»  1:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бухоро” бу рақибни сафарда 3 марта мағлуб этган. Қолган 5та ўйинда “темирйўлчилар” 3 очкога эга чиқишган. Тошкентдаги охирги икки баҳсда “Локомотив” ғолиб бўлган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика