UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  1 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  6 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0

Превью: "Интер" — "Ювентус" ёки "Рома" ЕЧЛ йўлланмаси учун курашни давом эттирадими? Янгиликлар

Превью: "Интер" — "Ювентус" ёки "Рома" ЕЧЛ йўлланмаси учун курашни давом эттирадими?

Италия Чемпионати 34-турнинг бугунги учрашувларига оид маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.

"Болонья" — "Эмполи"

"Болонья" бугунги ўйинда фаворит ҳисобланади. Синиша Михайлович клубга келганидан сўнг, яхши натижа қайд эта олди ва жамоанинг элитадаги ўрнини сақлаб қолди. Сўнгги 5 турда болонияликлар бир марта мағлуб бўлдилар. "Россоблу" ўзининг омадли сериясини давом эттириш ниятида, у уйда қаторасига 4 маротаба ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

"Эмполи" сўнгги 5 турнинг 2тасида ажойиб ўйин кўрсатди — "Аталанта" (0:0) билан дуранг ўйнади ва "Наполи"ни (2:0) мағлуб этди. Аммо А Серия турнир жадвалининг қуйи поғонасида бораётган рақиблари билан кучсиз ўйин намойиш этганини таъкидлаб зтиш жоиз. Ҳаттоки, бугун тосканияликлар 3 очкони қўлга киритсалар ҳам, элитадан чиқиб кетиш эҳтимоли юқорилигича қолаверади.

Бугунги икки жамоанинг ҳам олдига қўйган асосий вазифаси 3 очкони қўлга киритиш. Бу очко элитадан чиқиб кетиши мумкин бўлган "Эмполи" учун жуда ҳам муҳим. Ҳар икки клуб ҳужумкор ўйин намойиш этишни хуш кўришини ҳисобга олсак, бугунги учрашув қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ.


"Рома" — "Кальяри"

Римлик "бўрилар" охирги учрашувлардаги омадли иштироки туфайли мавсумни қутқариб қолиш имкониятига эга. Жамоа топ-4 учун курашга қайта олди. Сўнгги учрашувда "Интер" (1:1) билан дуранг қайд этилди. "Милана" ва "Лацио"нинг очко йўқотганини инобатга олсак, "Рома" "Милан" ва "Аталанта"га бир очкога яқинлашиб олишди ва "Лацио"дан уч очкога илгарилаб кетишди. Клаудио Раньери ваниҳоят жамоадаги вазиятни тушуниб етди ва таркиб танлашда адашмаяпти. Жароҳатланганлар билан муаммо ҳеч қаерга йўқолгани йўқ. Миланда асосий ҳимоячилардан бири Костас Манолас жароҳат туфайли ўйинни ўтказиб юборди, лекин навбатдаги ўйинга грек таркибга қайтади. Лекин Де Росси, Сантон ва Карсдорпсиз . Дисквалифицияга учраганлар таркибда иккита – Николо Дзаньоло ва Брайан Кристанте сариқ карточкалар туфайли ўйинни ўтказиб юборишади.

Яқинда "Кальяри"ни элитада жон сақлаш учун курашади дейилаётган эди, Бугунги кунда жамоа ўнинчи ўринда бормоқда ва "Фиорентина", ҳамда "Сассуоло"дек клубларни ортда қолдирмоқда. Маран шогирдлари иккинчи даврада буткул ўзгаришди, охирги 10 ўйинда 6 ғалаба. Жамоа ўз уйида ишончлироқ ўйин кўрсатмоқда. Лекин охирги икки сафар учрашуви "Торино" (1:1) ва "Кьево" (3:0) билан баҳс бундан мустасно.


"Интер" — "Ювентус"

Миланликлар турнир жадвалининг 3-поғонасини банд этиб турибдилар. Энг яқин тақибчи "Милан" 5 очкога ортда қолиб кетмоқда, иккинчи ўриндаги "Наполи"гача 6 очко. Сўнгги пайтларда милан клуби стабил ўйин кўрсата олмаяпти – икки ғалаба, икки дуранг ва битта мағлубият. Дисквалифиция қилинганлар ва жароҳатланганлар таркибда йўқ ва ҳамма бўлажак ўйинга тайёр.

"Ювентус" ўтган ҳафта чемпионатдаги ишини якунлади десак ҳам бўлади: туринликлар — Италия чемпиони! Бироқ охирги баҳсда ўзларига ишонч билан ўйин намойиш этолмадилар. Бунга асосий сабаблардан бири рақобат йўқлиги дейиш мумкин. "Кекса синьора" мавсумни охирига етказиши керак. Ўйинни томоша қилиш учун асосий мотиватор жамоада юлдуз футболчи Криштиану Роналду борлигидир.

"Ювентус" чемпион бўлганига қарамай, бугунги баҳс "Италия Дерби"си ҳисобланади. Биринчи давра учрашувида "нерадзурри" кичик ҳисоб билан Туринда мағлуб бўлган, аммо Миландаги учрашувларда вазият одатда бошқачароқ бўлади. Туринликларга ушбу рақиб майдонида ҳеч қачон осон бўлмаган. Охирги 5 ўйинда чемпионлар икки марта мағлубият аламини тотишган, яна 7 учрашувнинг 6 тасида камида биттадан гол қўйиб юборишган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика