UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  9 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  3 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  7 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  6 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  2 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  10

Превью. "Динамо" - "Қўқон-1912" Янгиликлар

Превью. "Динамо" - "Қўқон-1912"

Узоқ йиллик танаффусдан сўнг олий лигага қайтган "Қўқон-1912" олий лиганинг биринчи турини Самарқандда "Динамо"га қарши ўтказади.
«ДИНАМО» – «ҚЎҚОН-1912»
14 март 2015. Самарқанд. "Динамо" стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
Р.Бобомуродов, Р.Самандаров, О.Жумаев, Н.Қосимов
Назоратчи: Р.Айтеков.

“Динамо” ва “Қўқон-1912” олий лигада 14 бора тўқнаш келишган. Натижалар тенгликни кўрсатмоқда.

“Динамо” ҳам, “Қўқон-1912” ҳам 5тадан ўйинда муваффақият қозонишган. Тўртта ўйинда дуранг кузатилган. “Динамо” ўйинларда 18та гол урган, қўқонликлар 15 бора “арслонлар” дарвозасини ишғол этишган. Иккала клуб ўзаро ўйинларда 19 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган бўлса. “Динамо”нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси 6:0, “Қўқон-1912”нинг энг йирик ғалабаси 2:0ни ташкил этади.

Бу жамоалар ўртасидаги охирги ўйинлар 2003 йилда бўлиб ўтган. Ўша йил Самарқанддаги баҳсда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишган. Илҳом Шарипов ва Ҳамдам Раҳмоновнинг голларига меҳмонлардан Шуҳрат Юсупов жавоб берганди.

Қўқондаги учрашув тақдирини Аҳдам Жоналиев ҳал қилган - 1:0.

Самарқандда ўтган барча учрашувлар:
28.05.2003 «Динамо» - «Қўқон-1912» 2:1
19.10.2002 «Динамо» - «Қўқон-1912» 2:1
19.11.2000 «Динамо» - «Қўқон-1912» 2:3
01.08.1999 «Динамо» - «Қўқон-1912» 6:0
09.09.1995 «Динамо» - «Қўқон-1912» 2:1
09.10.1993 «Динамо» - «Қўқон-1912» 1:1
20.05.1992 «Динамо» - «Қўқон-1912» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Динамо” ўз уйида ўтказган 5та ўйинда ғолиб чиққан. “Қўқон-1912” сафарда бу рақибни бир марта (2000 йил) таслим қилган. Самарқандда фақат бир бор (1993 йил) дуранг натижаси қайд этилган.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика