UZ

Сўнгги янгиликлар

15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  4 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  10 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  6 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  8 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  26 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  1 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  34

Превью. "Динамо" - "Машъал" Янгиликлар

Превью. "Динамо" - "Машъал"

Равшан Ҳайдаров бошчилигида "Динамо" ўз уйида Александр Хомяков бошқараётган "Машъал"ни қабул қилади.
«Динамо» (Самарқанд) – «Машъал» (Муборак)
16 май. Самарқанд. "Динамо" стадиони. 17:30
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), И. Худойдотов (Тошкент)
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).

Бу икки клуб олий лигада 26 бор куч синашишган. Натижалар тенгликни кўрсатмоқда Муборакликлар 12 ўйинда ғалаба қозонишган, 2 учрашув дуранг билан якунланган. “Динамо” ҳам  12 бора рақибини мағлуб этган. Тўп киритиш борасида кичик устунлик “Динамо” томонида – 32:31 Ўзаро ўйнларда икки клуб 38тадан очкони ўз ҳисобларига ёзиб қўйишган.

“Машъал”нинг “Динамо” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:1. “Динамо”нинг “Машъал” устидан ўзаро ўйинлардаги энг йирик муваффақияти эса 5:0 ни ташкил қилади.

Ўтган йил “Машъал” биринчи лигада иштирок этган. Шу боис бу жамоалар ўртасидаги охирги ўйинлар 2012 йил ташкил этилган. Ўша йил Самарқандда мезбонлар ғолиб бўлишган. Леонид Кошелев ва Рўзимбой Аҳмедов томонидан киритилган тўплар “Динамо”нинг ғалабасини таъминлаган – 2:0. Қизиғи худди шу ҳисоб Муборакда ҳам қайд этилган. Самандар Шодмонов ва Павел Соломин “Машъал”га ғалаба келтиришган – 2:0.  

Самарқандда ўтган сўнгги беш учрашув:

21.04.2012  «Динамо» – «Машъал»  2:0
23.10.2011  «Динамо» – «Машъал»  2:0
01.08.2010  «Динамо» – «Машъал»  1:1
05.11.2009  «Динамо» – «Машъал»  4:0
10.05.2008  «Динамо» – «Машъал»  2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:  Бу жамоалар ўртасидаги ўйинларда “Машъал” сафарда сўнгги марта 2006 йилги мавсумда ғалаба қозонган – 1:0.  Шундан сўнг бўлиб ўтган 6та ўйинда самарқанликлар ўз уйиларида рақибга мағлуб бўлишмаяпти – 5та ғалаба ва 1та дуранг.  
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика