UZ

Сўнгги янгиликлар

11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  1 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  2 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  1 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  46 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  17 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  36 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  9 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  52 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3

Превью. "Бухоро" - "Насаф" Янгиликлар

Превью. "Бухоро" - "Насаф"

Теглар :  БухороНасаф
Олий лиганинг 6-турида "Бухоро" ўз майдонида "Насаф"ни қабул қилади.

«Бухоро» (Бухоро) – «Насаф» (Қарши)
24 апрель 2016. Бухоро. "Бухоро" стадиони. 18:00
Ҳакамлар
: В. Цейтлин (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), И. Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 36 бор кесишган. Устунлик “Насаф” томонида. 36 ўйиндан 18тасида қаршиликларнинг қўли баланд келган бўлса, 9 учрашувда “Бухоро” ғолиб бўлган. 9та учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “аждарлар” фойдасига. Қаршиликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 62та тўп киритиб ўз дарвозасидан 37 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўйнларда “Насаф” 63 очкони, “Бухоро” эса 36 очкони қўлга киритган.

“Насаф” олий лигада “Бухоро” устидан 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги “аждарлар”нинг энг йирик ғалабасидир. “Бухоро”нинг ўзаро ўйинлардаги “Насаф” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 5:1 бўлиб турибди.

Ўтган йил Бухорода Илҳом Шомуродов ва Артур Геворкяннинг голлари “аждарлар”га ғалаба келтирганди – 2:0. Қаршида эса ҳисоб очилмаганди – 0:0.

Бухоро ўтган сўнгги беш учрашув:
12.04.2015 «Бухоро» - «Насаф» 0:2
15.08.2014 «Бухоро» - «Насаф» 0:2
29.10.2013 «Бухоро» - «Насаф» 1:5
26.06.2012 «Бухоро» - «Насаф» 1:0
22.04.2011 «Бухоро» - «Насаф» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бухоро” ўз уйида 9 бор “Насаф”ни таслим қилган. Тўртта учрашув дуранг билан тугаган. “Аждарлар” беш марта Бухородан уч очко билан қайтган. Охирги уч баҳсда “Насаф” сафардан уч очко билан қайтган.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика