UZ

Сўнгги янгиликлар

20:17Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" – "Насаф". Бошланғич таркиблар аниқ!  10 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  1 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  4 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  13 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  3 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  7 17:27Алаба яна жароҳат олди  1 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  4 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  11 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  3 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  1 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  3

Превью. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" Янгиликлар

Превью. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна"

Олий лиганинг 23-турини "Бунёдкор" ва "Сўғдиёна"даги ўйин очиб беради.

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
24 сентябрь 2015. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 18:00
Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), Ф. Нарсафаров (Қарши)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

“Бунёдкор” ва “Сўғдиёна” олий лигада 11 бора тўқнаш келишган. Натижалар пойтахт жамоасининг мутлоқ устунлигини кўрсатмоқда.

“Бунёдкор” 11та ўйиндан 10тасини ютган. “Сўғдиёна” бу рақибни фақат бир марта мағлуб этган. “Бунёдкор” ўйинларда 33та гол киритган, жиззахликлар 3 бора “қалдирғочлар” дарвозасини ишғол этишган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 30 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган бўлса, “Сўғдиёна”да бу кўрсаткич 3тани ташкил этади. “Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси 6:1. “Сўғдиёна”нинг ягона ғалабаси 2:1га тенг.

Биринчи даврада “Сўғдиёна” ўз тарихида илк бор бу жамоани мағлуб этганди. Ўшанда Жасур Ҳакимов иккинчи бўлимда икки бор “Бунёдкор” дарвозасига тўп киритганди. Шакер Зуагининг голи фақат ҳисобни қисқаришини таъминлаган эди – 2:1.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
18.10.2014 «Бунёдкор» - «Сўғдиёна» 1:0
04.03.2013 «Бунёдкор» - «Сўғдиёна» 5:0
06.08.2011 «Бунёдкор» - «Сўғдиёна» 1:0
29.06.2009 «Бунёдкор» - «Сўғдиёна» 5:0
25.08.2008 «Бунёдкор» - «Сўғдиёна» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бунёдкор” ўз майдонидаги 5та ўйиннинг барчасида “Сўғдиёна”ни мағлуб этишга эришган. Жиззах клуби Тошкентда рақиб дарвозасига умуман тўп кирита олмаган. “Қалдирғочлар” 5та ўйинда жами 15та гол уришган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика