UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  0 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  6 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  1 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  2 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  5 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  0 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  1 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  10

ПРЕВЬЮ. «БУНЁДКОР» – «ҚИЗИЛҚУМ» Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. «БУНЁДКОР» – «ҚИЗИЛҚУМ»

“Бунёдкор” ва “Қизилқум” олий лигада 13 бора тўқнаш келишган.
«БУНЁДКОР» – «ҚИЗИЛҚУМ»
29 октябрь. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: М.Исмоилов, А.Снетков, Х.Мирзааҳмедов, Ш.Ҳакимов.
Назоратчи: Ғ.Каримов.

Натижалар “Бунёдкор”нинг каттагина устунлигини кўрсатмоқда. 

“Қалдирғочлар” 13та ўйиндан 10тасини ўз фойдаларига ҳал қилишган. 2та учрашувда дуранг қайд этилган. “Қизилқум” бу рақибни фақат 1 марта мағлуб этган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 32та гол уриб ўз дарвозасидан 8 бора тўп олиб чиққан. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 32 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган бўлса, зарафшонликларда бу кўрсаткич 5тани ташкил этади. Тошкент клубининг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси 5:1га тенг бўлса, “Қизилқум”нинг ягона ва йирик ғалабаси 1:0.

Дастлабки даврада “Қизилқум” майдонида ташкил этилган учрашувда Олег Зотеев (иккита) ва Игорь Таран томонидан урилган голлар “Бунёдкор”га йирик ғалабани тақдим этганди – 3:0. Қизиғи ўша ўйинда ҳам Марат Исмоилов ҳакамлик қилганди.

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
17.11.2012 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 3:0
09.09.2011 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 3:1
23.04.2010 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 1:1
06.03.2009 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 4:0
04.11.2008 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бунёдкор” майдонида бўлиб ўтган 6та ўйиннинг 5тасида “қалдирғочлар” муваффақиятга эришишган. 2010 йил “Қизилқум” ўз тарихида илк марта рақиб майдонидан дуранг билан қайтган. Охирги икки йилда “Бунёдкор” Тошкентда рақиб дарвозасига 3тадан гол уриб келмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика