UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  1 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  43 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

Превью. «Бунёдкор» – «Нефтчи» Янгиликлар

Превью. «Бунёдкор» – «Нефтчи»

Олий лиганинг 1-турида "Бунёдкор" клуби ўз уйида "Нефтчи" клубини қабул қилади.

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Нефтчи» (Фарғона)
5 март 2016. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 18:00
Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Д. Пислегин (Тошкент)
Назоратчи:  А. Попов (Тошкент).

“Бунёдкор” ва “Нефтчи” олий лигада 18 марта ўзаро ўйнашган. Натижалар “қалдирғочлар”нинг катта устунлигини кўрсатмоқда. “Бунёдкор” бу рақибни 11 марта таслим қилган. “Нефтчи” эса 3 марта “қалдирғочлар”ни очкосиз қолдира олган. 4та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида ҳам табиийки устунлик “Бунёдкор” томонида - 26:9. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 37, “Нефтчи” 13 очкога эга бўлган.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0га тенг. “Нефтчи”нинг энг йирик ғалабаси 2:0.

Ўтган йилги ҳар иккала ўйинда ҳам “Нефтчи” ғалаба қозонган. Тошкентдаги учрашувда Рўзимбой Аҳмедовнинг пенальтидан урган ягона голи "Нефтчи"га 3 очко тақдим этганди. Фарғонадаги ўйинда Адриан Кашкавал ва Мурод Бобожонов томонидан урилган голлар мезбонларга ғалаба келтирганди - 2:0.

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
02.05.2015 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 0:1
05.06.2014 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 1:1
26.08.2013 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 1:0
18.08.2012 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 2:1
15.10.2011 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бунёдкор” ўз уйида бу рақибга фақат бир марта (2015 йил) ютқазган. Икки марта Тошкентдаги баҳсда дуранг қайд этилган (2007 ва 2014 йиллар). Қолган 6та ўйинда “қалдирғочлар” ўз майдонларида ғалабага эришишган. “Нефтчи” сафарда бу жамоа дарвозасига 4та гол урган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика