UZ

Сўнгги янгиликлар

11:24"Реал" Гарначога қизиқмоқда. Мадрид клуби МЮнинг 18 ёшли вингерига ёқади  0 11:05Олександр Насонов "Пахтакор"ни тарк этди  2 10:59ПСЖ президенти: "Барча клублар текин Решфорднинг ортидан қувади"  1 10:40Этни тирноқдан ажратиб бўлмайди  2 10:15Эдин Жеко: "Фаолиятимни тугатмоқчи эмасман"   0 09:50Россия ТЖ ярим ҳимоячиси: “ОФКга ўтганимиз маъқул”  10 09:35Бугун бўлиб ўтадиган эътиборга молик ўртоқлик ўйинлари  0 09:20Ўртоқлик ўйинлари. “Ньюкасл Юнайтед” “Ал Ҳилол”ни тор-мор этди, “Арсенал” “Лион”ни аяб ўтирмади, “Астон Вилла”да жанговар дуранг, Шукуров қатнашган баҳсда жамоаси ғалаба қозонди  0 09:05ЖЧ-2022. Нидерландияга қарши баҳс олдидан Аргентина ТЖнинг 2 асосий футболчиси сафга қайтди  6 08:50Роналду: “Ташқи кучлар Португалияни синдира олмайди”  11 08:35Тайсон Фьюри: “Руни билан спарринг тушамиз деган умиддаман”  0 08:20Анчелотти: “Роналду ва Ибрагимовичнинг даври ўтмоқда, Месси ҳамда Бензема эса …”  2 08:05Фред: “Мессининг кўз ёшларини кўрмоқчиман”  21 07:45⚡️ ЖЧ-2022. Бугун старт оладиган чорак финал тақвими билан танишинг  8 00:50Луис Энрике: "Ғояларимга ишонганлари учун футболчиларимга раҳмат"  11

ПРЕВЬЮ. "Бунёдкор" - "Навбаҳор". Тошкентдаги тўқнашувга марҳабо Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. "Бунёдкор" - "Навбаҳор". Тошкентдаги тўқнашувга марҳабо

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 20-турида Тошкентдаги "Жар" стадионида "Бунёдкор" "Навбаҳор" билан тўқнаш келади.

Гарчи марказий мақомни олмаган бўлсада, бу ўйинни ҳам томоша қилишга етарлича омиллар топилиши шубҳасиз. 


Бунёдкор

Усмонали Исмоналиев - 7', Жасур Ҳакимов - 90'

Суперлига. 20-тур

01/10/2022, 18:30

1
:
2
Тугади

Навбаҳор

Жасур Яхшибоев - 42'

45'
90'
7'  Усмонали Исмоналиев
38'  Тохирбек Тўхтасинов (Абдуллоҳ Омоналиев)
58'  Фарҳод Ўткиров (Умидбек Султонов)
73'  Маҳмуд Маҳамаджонов
90'  Жасур Ҳакимов
90'  Акбар Исматуллаев (Муҳаммадодил Қаҳрамонов)
40'  Азим Аҳмедов (Жамшид Болтабоев)
40'  Александр Касьян (Зоран Марушич)
40'  Диёр Туропов (Асадбек Собиржонов)
42'  Жасур Яхшибоев
89'  Жасур Яхшибоев (Нурилло Тўхтасинов)


"НАВБАҲОР" ТОШКЕНТДАН ЯНА ҒАЛАБАСИЗ ҚАЙТАДИМИ?


Самвел Бабаян мураббийлигидаги  "Навбаҳор" шу вақтгача Суперлига доирасида "қалдирғочлар"ни мағлубиятга учрата олмаган. Пойтахтда ўтган 16та учрашувнинг 3тасида дуранг натижа қайд этилган, қолган 13 беллашувда  "Бунёдкор" нинг қўли баланд келган.  "Лочинлар" мана шу учрашувларда 7та гол урган. Мезбонлар эса 36 бор рақиб дарвозасига йўл топа олган.

2007.05.05. 8-тур. "Бунёдкор" - "Навбаҳор" 3:1

2008.03.02. 1-тур. "Бунёдкор" - "Навбаҳор" 1:0

2009.06.21. 13-тур. "Бунёдкор"  - "Навбаҳор" 6:0

2010.08.26. 18-тур. "Бунёдкор"  - "Навбаҳор" 2-0

2011.03.12. 2-тур. "Бунёдкор" -  "Навбаҳор" 1:0

2012.10.19. 23-тур. "Бунёдкор" -  "Навбаҳор" 1:0

2013.09.20. 19-тур. "Бунёдкор" - "Навбаҳор" 5:0

2014.05.02. 7-тур. "Бунёдкор" - "Навбаҳор" 3:0

2015.04.17. 5-тур. "Бунёдкор" -  "Навбаҳор" 2:0

2016.11.17. 29-тур. "Бунёдкор" -  "Навбаҳор" 1:1

2017.11.03. 27-тур. "Бунёдкор"  - "Навбаҳор" 2:2

2018.07.24. 18-тур. "Бунёдкор"  - "Навбаҳор" 2:1 

2018.10.03. 25-тур. "Бунёдкор"  - "Навбаҳор" 2:0

2019.11.24. 24-тур. "Бунёдкор" - " Навбаҳор" 2:1

2020.07.13. 8-тур. "Бунёдкор" -  "Навбаҳор" 3:1

2021.05.18. 9-тур. "Бунёдкор" -  "Навбаҳор" 0:0


"ЛОЧИНЛАР" ИККИНЧИ ДАВРАДА МАҒЛУБИЯТСИЗ ОДИМЛАМОҚДА

Наманган шаҳри жамоаси Суперлиганинг иккинчи даврасида ҳали мағлубиятга учрагани йўқ. Бу борада клубнинг лигадаги мағлубиятсиз серияси 14та учрашувга етди. Улар сўнгги бор Суперлиганинг 5-турида ўз майдонларида "Сўғдиёна"га имкониятни бой беришганди (1:2). 


ТУРНИР ЖАДВАЛИДА "НАВБАҲОР" БИРИНЧИ ЎРИНГА ҚАЙТАДИМИ?

"Бунёдкор" жорий йилда ўзининг энг ёмон натижасини қайд этмоқда. 19-турдан сўнг 10 ўринда кетаётган жамоа учун айни пайтда ғалаба жуда зарур. Акс ҳолда хавфли зонага яқинлашиши ҳам ҳеч гап эмас. 12-ўринда кетаётган "Қўқон-1912" билан орадаги фарқ 4 очкони ташкил қилади. Ғалаба қозонилган тақдирда нисбатан олиб қаралганда 8-ўринга кўтарилиш имкони бор. Бунинг учун клуб бу турда "Олимпик" ва "Нефтчи"нинг "қоқилиши"ни кутиши керак. Албатта бу ҳозирча тахминий билдирилаётган фикр. "Навбаҳор" Тошкентга келиб бир ўқ билан икки қуённи уриб кетиши мумкин. Айни пайтда клуб "Пахтакор" ва "Насаф"дан бир очкога ортда қолмоқда. Эртанги ўйинда икки жамоадан бири очко йўқотишини ҳисобга олсак, бугун қўлга киритиладиган 3 очко ва жами 40 очко билан камида бир поғона юқорилайди. Борди-ю, рақиблари ўзаро дурангга имзо чекса, пешқадам бўлиб олиши ҳеч гап эмас. 

ЙЎҚОТИШЛАР 


Ҳимоячи Давронжон Эргашев ва ярим ҳимоячи Суҳроб Иззатов бугун "Бунёдкор"га ёрдам бера олмайди. Жароҳатидан тузалган Фарруҳ Икромов машғулотлар орқали жисмоний ҳолатини яхшилашга ҳаракат қилмоқда. "Навбаҳор" ҳимоячиси Рустам Ашурматов Ўзбекистон терма жамоаси сафида Камерунга қарши учрашувда жароҳат олган, Коста-Рикага қарши ўйинни ўтказиб юборганди. Билишимизга қараганла, футболчи жароҳатидан фориғ бўлган. У бугун майдонга тушиши кутиляпти. 


ЖАМОАЛАР 8 ЙИЛДАН СЎНГ ЯНА "ЖАР" СТАДИОНИДА УЧРАШМОҚДА  

"Қалдирғочлар" ўз майдонларидаги таъмирлаш ишлари сабабли бугун "Навбаҳор"ни "Жар" стадионида қабул қилади. Биласиз, ушбу арена "Бунёдкор" учун бегона ҳисобланмайди. Ўз вақтида жамоа бу майдонда кўплаб ғалабаларни ва ажойиб учрашувларни ўтказган. "Бунёдкор" ва "Навбаҳор" орадан 8 йил ўтиб яна "Жар" стадионида учрашмоқда. 


02.05.2014. Суперлига 7-тур 

Тошкент. "Жар" стадиони, 2476 томошабин 

"Бунёдкор" - "Навбаҳор" 3:0

Голлар: Воҳид Шодиев, Сардор Рашидов, Олександр Пишур



Барчага ёқимли томоша тилаб қоламиз. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +10   

Фикрлар

+10   
01 окт 13:18:12
TOMJIQ_OLOT
Олға "Бунёдкор"! Фақат ғалаба кутамиз!!!
+9   
01 окт 12:42:17
Erkin Odilov
Boss Bunyodkor, tarixni bir takrorlachi.
+7   
01 окт 13:43:50
21 ASR FUTBOLI
Bunyodkorga omad....
+7   
01 окт 13:16:16
Muhammadxon Mamatov
6-0
5-0
3-0

Бунёдкор 4-0 ютмаган экан балки воқти келгандир олға қалдирғочлар олға Бунёдкор
+6   
01 окт 14:52:44
Vista 1981
Bunyodkorga omad va ģalaba
+6   
01 окт 14:08:38
AZIZ 707
Bunik babani hakamlari bilan qoşip yutsen ja bir zor bolardi bugun hakamlagayam qarshi oynisan chunki baba Pakhtakor bilan nasafdan orqada qovotti toza oyin bolishi qiyin bugun
+5   
01 окт 12:18:08
Шухрат Эргашев
Бунёдкорни уйини ухшаса Навбахорга кийин, Навбахорни уйини ухшаса Бунёдкор аник юткизади, нима булган такдирда хам хакикий футбол курайлик-ки, футбол мухлислари 2 томонни хам олкишласин, "хакамлар борлиги билинмай кетсин" илохим.
+4   
01 окт 13:30:50
НАВБАХОРИМ
Олга Наабахорим
+3   
01 окт 16:57:08
Miliarder
Olgʻa Navbahor faqat gʻalaba kutamiz!
+1   
01 окт 15:24:09
Олмалик
Бунёдкорга омад ёр!
+1   
01 окт 13:00:54
Umid 86
Хозирги Бунëткорни Навбахорга кучи етмидиëв яна билмадим вахт курсатади
   
01 окт 12:28:27
UZB-NAM-NAVB-BARS
Navbaxor g’alabalaring bilan biz Namangan halqini xursand qilasan degan umitdamiz duodamiz, omad Navbaxorga
-1   
01 окт 17:27:19
ФАН*
Навбаҳор мухлислари СА сайтига байкот қилишгани яққол сезилиб қопти қойил.
-1   
01 окт 17:25:03
ФАН*
fc Surxon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bileti qancha ekan bilganlar aytvoriylar
Тошкентда қачон чипталар пулга сотилган ўзи, доим чипта текин бўлганку.
-1   
01 окт 16:27:48
fc Surxon
Bileti qancha ekan bilganlar aytvoriylar
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика