UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10"Лилль" — ПСЖ. Таркиблар маълум  4 22:55"Сельта" — "Атлетико". Таркиблар маълум  2 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  5 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  172 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:09"Гёзтепе" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  10 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  17 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  38 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  66

Превью. "Бунёдкор" - "Локомотив" Янгиликлар

Превью. "Бунёдкор" - "Локомотив"

Мавсумнинг дастлабки Тошкент дербиси "Жар" стадионида "Бунёдкор" ва "Локомотив" ўртасида бўлиб ўтади.
«БУНЁДКОР» - «ЛОКОМОТИВ»
11 апрель. Тошкент. “Жар” стадиони. 18:00
Ҳакамлар
: Х.Рўзиев, А.Усмонов, М.Саидқосимов, Э.Турсунов
Назоратчи: А.Попов.

“Бунёдкор” ва “Локомотив” олий лигада 12 бора тўқнаш келишган. Натижалар “қалдирғочлар”нинг устунлигини кўрсатмоқда.

“Бунёдкор” ушбу рақибни 7 марта мағлуб этган. 3та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган. “Локомотив” ҳозиргача “Бунёдкор”ни 2 марта мағлуб эта олган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 22та гол урган, “Локомотив” футболчилари 12 марта ҳамшаҳарлари дарвозасини ишғол этишган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 24 очкога эга бўлган, “темирйўлчилар” ҳисобида 9 очко бор. “Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 4:0га тенг. “Локомотив”нинг энг йирик ғалабаси – 3:1.

Ўтган йил иккала баҳсда ҳам 1:1 ҳисоби қайд этилган. “Жар”даги ўйинда Олександр Пишур пенальтидан ҳисобни очган бўлса, Фарҳод Тожиев айнан пенальтидан сўнг ҳисобни тенглаштирганди – 1:1. Жавоб баҳсида ҳам ҳисобни Пишур очган. Иккинчи бўлимда Дилшод Жабборов бунга жавоб берган – 1:1.

“Бунёдкор” майдонида ўтган барча учрашувлар:
04.07.2013 «Бунёдкор» - «Локомотив» 1:1
22.04.2012 «Бунёдкор» - «Локомотив» 1:1
16.10.2010 «Бунёдкор» - «Локомотив» 1:0
24.10.2009 «Бунёдкор» - «Локомотив» 2:1
02.05.2008 «Бунёдкор» - «Локомотив» 2:0
17.03.2007 «Бунёдкор» - «Локомотив» 3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:  “Бунёдкор” майдонида бўлиб ўтган 6та ўйиннинг тўрттасида ғалаба қозонган ва икки бор дуранг ўйнаган. “Қалдирғочлар” ўз уйларида бу рақибга умуман ютқазишмаган.


Нарзулла Сайдуллаев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика