UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50"Бу клуб менинг уйим эди. Келажакда ҳам шундай бўлиб қолади". Сергеев "Пахтакор" билан хайрлашди  1 16:44Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  29 16:32Нурилло Тўхтасинов: "Вадим Абрамовнинг қўлида 3 йил ўйнаганман. Самарқандда мухлисларни хурсанд қилишимиз керак"  0 16:10"Сўғдиёна" Грузиянинг 2 карра чемпионига қарши баҳс юритади  1 15:52Инсайд тасдиқланди: "Хоразм" футболчиси ОКМКга ўтди  1 15:44"Динамо" машғулотлари Championat.asia объективида  3 15:33"Манчестер Юнайтед" клуби Аморим бўйича расмий баёнот берди  8 15:21Breaking! МЮни ёзгача бошқарадиган мураббий номи маълум  10 15:01Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди  19 14:34"Динамо" Тошкентда йиғинни бошлади  3 14:33"Қўқон-1912" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 14:05"Тоттенхэм" чап вингер позицияси учун шорт-лист тузди  0 13:38Турсунов — Гонконг чемпионатининг декабрдаги энг яхши футболчиси!  3 13:11Словакиялик ҳужумчи Ўзбекистонда тўп тепади  9 12:45Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!  14

Превью. "Барселона" мўжизага қодирми? Янгиликлар

Превью. "Барселона" мўжизага қодирми?

Европа чемпионлар лигасининг ничорак финал доирасидаги яна иккита тўқнашувнинг жавоб ўйинлари бўлиб ўтади.


Ўтган сафар Парижда шармандали мағлубиятни қабул қилиб олган "Барселона" "Камп Ноу"да ПСЖ билан ҳисоб-китоб қилиб олишга шайланган. Лиссабонда эса "Бенфика" "Боруссия Д" устидан ўзи учун керакли, яъни 1:0 ҳисобидаги ғалабани расмийлаштирганди. Томас Тухель шогирдлари бугун "Сигнал Идуна Парк"да тафовутни йўққа чиқаришга, чорак финал чиптасини қўлга киритишга бор кучларини сарф этишади.

"Барселона" - ПСЖ тўқнашувида кўп масала биринчи ўйиндаёқ ҳал этилгандек. Лекин "Барселона" футболчилари, мураббийлар штаби ҳамда мухлислари ҳали чорак финал йўлланмасидан умидларини узишмаган. Улар ҳам "Арсенал" ишқибозлари сингари мўъжиза руй беришига ишониб "Камп Ноу"даги баҳсни кутишмоқда. "Барселона" ўз уйидаги ўйинларда йирик ҳисобда ғалаба қозониши одатий ҳолат ҳисобланади. Бу уларнинг қўлларидан келадиган иш. Лекин бу ҳисобдаги ғалабалар асосан Ла Лига доирасидаги учрашувларда ҳамда ЕЧЛнинг гуруҳ босқичидаги нисбатан кучсизроқ жамоаларга қарши баҳсларда кузатилади. Ҳозирги "Барселона" Ла Лигада "Сельта" ёки "Алавес" сингари жамоаларни ўзи истаган ҳисобда тор-мор келтириши мумкин. Лекин Унаи Эмери қўл остидаги ПСЖни "Камп Ноу"да уятли ҳолатга тушириб қўйиши бирмунча қийин вазифа. Мавсум якунига етганидан кейин жамоадан кетишини маълум қилган Луис Энрике албатта бу баҳсда барча имкониятларни ишга солишга уриниб кўради.


"Барселона"га камида тўртта гол ва ўз дарвозаси даҳлсизлиги керак бўлади. Каталонияликлар нафақат камида тўртта гол уришлари муҳим, балки ўз дарвозалари қулфини бузмасликка ҳам ниҳоятда катта эътибор қаратишлари зарур. Акс ҳолда барча қилинган ёки урилган голлар ҳавога учиб кетиши аниқ. ПСЖ биргина гол уриб, ўйиндаги мавжуд кичик интригани ҳам йўққа чиқариши осон. Истаймизми-йўқми, "Барселона" ҳакам ҳуштаги янграши билан ҳужумга ўтишга мажбур бўлади. Бу эса ПСЖга ҳужумда анча кенглик тақдим этиши табиий. Парижликлар сафида эса барча чизиқларда юқори савиядаги ва юксак маҳоратли футболчилари, ижрочилар етарли. Қисқа қилиб айтиладиган бўлса, "Барселона" бажарилиши ниҳоятда қийин бўлган вазифани уддалашга уриниб кўради. ПСЖ эса чорак финал чиптасини қўлга киритиш учун "Камп Ноу" майдонида 90 дақиқа муносиб тўп суриши керак бўлади.

"Барселона"га шунчаки ғалаба эмас, балки ўта йирик ҳисобдаги ғалаба зарур. ПСЖни эса мағлубият, дуранг ёки ғалаба ҳам қаноатлантиради.

"Барселона" "Камп Ноу"да мўжиза қайд этиши учун ПСЖ ниҳоятда бўш ва ўзининг энг ёмон ўйинларидан бирини ўтказиши лозим.

Бу жуфтликда кўп нарса маълум. Фақат расмий тасдиқ бўлиши учун яна 90 дақиқа кутишга тўғри келади. Айнан шу вақт оралиғида "Барселона" фантастик "камбэк"ни содир этишга имконияти бор. Уддалай олса, "Камп Ноу"да 8-март  байрами яна байрамга уланиб кетади.

Дортмундда эса "Боруссия Д" Португалиядаги ўйин шунчаки тасодиф бўлганини исботлашга ҳаракат қилади. Лиссабондаги учрашувда катта ташаббус ва устунликка эга бўлган Тухель жамоаси якунда биргина гол эвазига мағлубиятга учраганди. "Арилар" эса юзага келган бир қатор вазиятлардан унумли фойдалана олишмаганди. Камида белгиланган пенальтидан ҳам самара чиқара олишмаганди. "Бенфика" майдонидаги аламли учрашув туфайли ҳам "Боруссия"нинг кўзи қонга тўлган. Жамоанинг кайфияти юқори. Ўтган ҳафтада чемпионат доирасида "Байер" тор-мор келтирилди. "Сигнал Идуна Парк"да йиғиладиган мухлислар энди жабрдийда ролида "Бенфика"ни кўришни жуда исташмоқда ва бунга ишонишмоқда ҳам.



Европа чемпионлар лигаси

Нимчорак финал. Жавоб ўйинлари.
"Барселона" - ПСЖ
"Камп Ноу" стадиони.
Бош ҳакам
: Дениз Айтекин (Германия).
Биринчи учрашув: (0:4)

"Боруссия Д" - "Бенфика"
"Сигнал Идуна Парк" стадиони.
Бош ҳакам
: Мартин Аткинсон (Англия).
Биринчи учрашув: (0:1)

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика