UZ

Сўнгги янгиликлар

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  2 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  2 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Превью. АПЛнинг 5-тур баҳсларини "Челси" - "Ливерпуль" учрашуви очиб беради Янгиликлар

Превью. АПЛнинг 5-тур баҳсларини "Челси" - "Ливерпуль" учрашуви очиб беради

Бугун тунда АПЛнинг 5-тур ўйинларига старт берилади ва "Челси" ҳамда "Ливерпуль" ўртасидаги баҳс тур учрашувларини очиб беради.

"Челси" - "Ливерпуль"

"Челси" ўтган мавсумдаги муваффақиятсизликдан сўнг, Антонио Конте билан жорий мавсумни яхши бошлай олди, аммо... Кўклар сўнгги турда ғалабани қўлдан чиқариб, "Суонси" билан дурангга келишишди. Италиялик мураббий ҳимоядаги ўйинни тўғирлай олмаяпти. "Челси" 4 та турда кучли бўлмаган жамоалардан 4 та гол ўтказиб юборди.

Юрген Клопп ўтган мавсум Англияга фақат совринлар учун келганини исботлади ва Дортмунддагидек ғолиблар жамоасини яратмоқда. Аммо улар баъзида омадсизликка ҳам учраб туришибди.


Иккала жамоа еврокубокларда иштирок этмаяпти ва бу улар учун ижобий ҳолат. "Челси" ва "Ливерпуль" мавсум стартини деярли бир хил ўтказишмоқда.

Имкониятлар: 50 - 50


"Вест Бромвич" - "Вест Хэм"

Жорий мавсумда Тони Пьюлиснинг жамоаси барқарор ўйин кўрсата олмаяпти. "Вест Бромвич" биринчи турда "Кристал Пэлас"ни мағлуб этган бўлса, кейинги уч турда бор-йўғи 1 очко ишлаб олди. Сўнгги ўйинда улар "Борнмут" дарвозасига 2 та зарба беришди ва мағлубиятга учрашди. "Вест Бромвич" бу мавсум лигада жон сақлаб қолиш учун курашса керак.

"Болғаурарлар" мавсумнинг бу қисмини жуда ёмон ўтказяпти. Ўтган мавсум турнирда 7-ўринни эгаллаган жамоа, ўз таркибини янада кучайтиришга қарор қилди, аммо жамоа юқори ўринлар учун кураша олмаяпти. Биличнинг катта муаммоси ҳимоя ҳисобланади. Улар сўнгги баҳсда "Уотфорд"дан 4 та гол ўтказиб юборишди.


"Вест Хэм" сўнгги "Вест Бромвич"га қарши ўтказилган 5 та учрашувдан 1 тасида мағлуб бўлган. Иккала жамоа ҳам ҳозир ёмон ҳолатда, аммо "Вест Хэм" даража борасида рақибидан устун.

Имкониятлар: 45 - 55


"Лестер Сити" - "Бёрнли"

"Лестер" бу мавсумда ҳали ўзини кўрсатади ва Чемпионлар лигасида "Брюгге" 3:0 ҳисобида мағлуб этилиши бунинг тасдиғи бўлиши мумкин. Чемпионатда Раньери жамоасига ҳурмат билан қарашмоқда. Бунинг устига "тулкилар" сафида янгилар кўп, шу сабабли жамоада барқарор натижа йўқ. Аммо Раньери жамоасининг ўз ўйин услуби бор ва улар тез орада бир темпда ўйнаб, етакчи бўлмаганлардан очко суғуриб олишни бошлайди.

Шон Дайч жамоасининг ушбу мавсумдаги мақсади Премьер-лигада жон сақлаб қолиш. "Бёрнли" бунга эришиш учун 95 дақиқа туриб бериши керак бўлади. "Бёрнли" бу мавсумдаги иккинчи меҳмон ўйинини ўтказади, биринчисида "Челси" уларни 3та гол билан сийлаган эди.


Шанба кунги баҳс ҳам "Бёрнли"га очко келтирмаса керак.

Имкониятлар: 65 - 35


"Манчестер Сити" - "Бормут"

"Манчестер Сити" худди Формула-1 пойгаларидек ўз рақибларини ортда қолдирмоқда. "Шаҳарликлар" Хосеп Гвардиола қўл остида 8 та ўйин ўтказиб, ҳар сафар ғалаба қозонди. Тўплар нисбати эса 21-4. Премьер-лиганинг 4-туридан сўнг "Манчестер Сити" очко йўқотмаган ягона жамоа бўлиб қолди. "Шаҳарликлар" жуда яхши формада.

Эдди Хау шогирдлари ўз тенгқурлари билан очко ишлаб, яхши ўйин кўрсатишмоқда. Улар ўтган турда "Вест Бромвич"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этишди. Мағлубиятлар эса фақат етакчилардан қабул қилинди.


Шанба кунги ўйинда меҳмонлар очкосиз қолишига шубҳа йўқ, чунки "шаҳарликлар" кучайиб бормоқда.

Имкониятлар: 65 - 35


"Халл Сити" - "Арсенал"

Майк Фелан шогирдлари бир амаллаб Англиянинг энг олий лигасига қайтишди ва мавсум стартидаёқ кучли ўйин кўрсатишни бошлашди. 4 та турдан сўнг "йўлбарслар" 7 очкога эга, уларнинг мураббийи Майк Филан эса август ойида Премьер-лиганинг энг яхши мураббийи деб топилди. 4-турда "Халл Сити" сўнгги дақиқаларда ҳисобни тенглаштириб, бир очкога эга бўлди.

"Арсенал" сўнгги ҳафтада иккита ўйин ўтказди, Чемпионатда "Саутгемптон"ни мағлуб этди ва ПСЖ билан дуранг ўйнади. "Тўпчилар" барча турнирларда кучсиз ўйин кўрсатмоқда. Арсен Венгер жамоаси 2008 йилдан бери "Халл"га мағлуб бўлмади.


Футболчиларнинг даражасини ҳисобга оладиган бўлсак "Арсенал" бу баҳсда кучлироқ, аммо Премьер-лигада ҳамма нарса рўй бериши мумкин.

Имкониятлар: 45 - 55


"Эвертон" - "Мидлсбро"

Рональд Куман қўл остидаги "Эвертон" айни гуллаган паллади. Улар 4-турда "Сандерленд" меҳмони бўлишди ва йирик ҳисобда ғалабага эришишди. "Эвертон" 4 та турдан сўнг 10 очко жамғариб, турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. Уларнинг ўйинига эътибор қиладиган бўлсак, жамоа унча кучли бўлмаган рақиблари билан очко бўлишмоқчи эмас.

"Мидлсбро" катта танаффусдан сўнг инглиз футболининг юқори лигасига қайтди, ёзда эса таркиб кучайтирилди ва жамоа мавсум стартидаги 4 учрашувда 5 очко тўплашга эришди. Аммо улар сўнгги турда ўз уйида "Кристал Пэлас"га имкониятни бой беришди.


Бу жуфтликда "Эвертон"нинг қўли баланд келиши ҳақиқатга яқинроқ.

Имкониятлар: 60 - 40


"Уотфорд" - "Манчестер Юнайтед"

"Уотфорд" сўнгги турда чемпионатдаги биринчи ғалабасига эришди. 33-дақиқада ортда қолаётган Маццари жамоаси ирода кўрсатиб, "Вест Хэм"ни 4:2 ҳисобида таслим этди. 8 та зарбанинг 4 тасини рақиб дарвозабони қайтара олмади.

"Манчестер Юнайтед" дербида "Сити"га имкониятни бой берди. Шу билан бирга Европа лигасидаги ўйинда ҳам мағлубиятга учрашди. Жамоанинг ҳужумдаги ишлари юришмаяпти. Руҳий босим футболчиларга таъсир қилиши мумкин.


МЮ "Уотфорд"га қарши 8 баҳсларнинг барчасида ғалаба қозонган.

Имкониятлар: 45 - 55 


"Кристал Пэлас" - "Сток Сити"

Кристиан Бентекени харид қилиш "Кристал Пэлас"га фойда келтира бошлади. 4-турда Бентеке "Мидлсбро" дарвозасини ишғол қилиб, Алан Пардью жамоасига чемпионатдаги биринчи ғалабани тақдим этди. "Бургутлар" аста-секинлик билан инқироздан чиқишаётганга ўхшайди. Улар сўнгги икки учрашувда 4 очко тўплашди.

"Сток Сити" мавсум стартини жуда муваффақиятсиз бошлади. Таркиб кучсиз эмас, аммо улар сўнгги турдаги уй учрашувида "Тоттенхэм"дан 4 та гол қабул қилишди. Яна бир нечта шундай баҳсдан сўнг Марк Хьюзнинг ўриндиғи қимирлаб қолиши мумкин.


"Кристал Пэлас" кетма-кет 6 та учрашувда "Сток"ка мағлуб бўлмади ва уларнинг 5 тасида ғалабага эришди. Бу жуфтликда Алан Пардью шогирдларининг омадли серияси давом этса керак.

Имкониятлар: 55 - 45


"Саутгемптон" - "Суонси"

"Саутгемптон" бу мавсумда ёмон ўйин кўрсатмаяпти, аммо жамоа ҳеч ғалаба қозона олмаяпти. Омад Клоп Пюэл шогирдларидан юз ўгирганга ўхшайди. "Авлиёлар" бу мавсумда фақат МЮ ва "Арсенал"га мағлуб бўлишди, қолган баҳслар эса дуранг билан якун топди. "Саутгемптон"да ўйин бор ва ғалабалар ҳам тез орада бўлади.

"Суонси" ўз уйида "Челси" билан дуранг ўйнади. Ирода туфайли "оққушлар" 1 очкога эга бўлишди. Гвидолин шогирдлари уйдаги учрашувлардан фарқли ўлароқ, меҳмонда худди шу ўйинни кўрсата олмаяпти.


"Авлиёлар" сўнгги йилларда уэльсликлар билан омадли ўйинлар ўтказяпти.

Имкониятлар: 55 - 45


"Тоттенхэм" - "Сандерленд"

"Тоттенхэм" мавсумни ёмон бошламади, улар 4 та турда 8 очко тўплашди ва сўнгги баҳсда "Сток Сити"ни 4:0 ҳисобида таслим қилишди. Чемпионлар лигасида "шпор"лар "Монако"га мағлуб бўлишди, аммо жамоа ҳужумкор ўйин кўрсатди ва фақат омад етишмади.

"Сандерленд" мавсум стартини жуда ёмон бошлади. Дэвид Мойес шогирдалир 4 та турда бор-йўғи 1 очко ишлашди. Уларга барқарор ўйин етишмаяпти.


"Шпорлар" "Сандерленд"га қарши кечган сўнгги 6 учрашувдан 5 тасини ғалаба ва биттасини дуранг билан якунлашган.

Имкониятлар: 60 - 40

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика