UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12"Арсенал" "Реал" юлдузи учун 85 млн евро тўлашга тайёр  2 19:45Доку "Ливерпуль" билан ўйинда АПЛ рекордини ўрнатди  2 19:19Яна бир топ-клуб Антонига қизиқмоқда  3 18:57"Барселона" Рокени сотади. Шартнома шартлари маълум  2 18:30Владимир Бубанья: "Андижон"дан кетиш? Футболда учраб туради. "Хоразм" Суперлигада барқарор жамоа бўла олади"  2 18:09Расман: Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси Осиё кубоги-2031 ни биргаликда ўтказиш борасида ОФКга таклиф юборди  32 17:40"Манчестер Сити"да ўйнаш осон" — Нико Гонсалес  3 17:18"Барселона" ҳимоячисини МЮга сотишга тайёр  11 16:55Эрон – Ўзбекистон учрашувига ўмонлик ҳакамлар тайинланди  11 16:35Гвардиола Ҳоланднинг жароҳати ҳақида нималар деди?  8 16:12Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Доҳада "Aspire" академиясига қарши назорат баҳсларида қатнашади  2 15:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичига қачон қуръа ташланади?  0 15:32УEФА президенти: "Албатта, Родри "Олтин тўп"га лойиқ эди"  67 15:10"Машъал" 2 нафар тажрибали футболчи билан шартнома тузди  0 14:51"Сурхон" "ФарДУ"га имкониятни бой берди  1

Превью. "Андижон" - "Металлург" Янгиликлар

Превью. "Андижон" - "Металлург"

Бугун олий лиганинг 25-туридан ўрин олган "Андижон" - "Металлург" ўйини бўлиб ўтади.

«Андижон» (Андижон) – «Металлург» (Бекобод)
16 октябрь 2015. Андижон. "Соғлом Авлод" стадиони. 16:00
Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

“Андижон” ва “Металлург”олий лигада жами 31 бора тўқнаш келган. Кичик устунлик “Металлург” томонида. 13та ўйинда бекободликларнинг қўли баланд келган. 10та ўйинда “бургутлар” ғолиб бўлишган. Яна 8та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбатида ҳам кичик устунлик “Металлург” томонида 56:49. “Металлург” ўзаро ўйнларда 47, “Андижон” эса 38 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

“Металлург”нинг “Андижон” устидан қозонган энг йирик ғалабаси –5:1. Андижонликларнинг бу кўрсаткичи эса 4:1 бўлиб турибди.

10-турда Бекободда ўтган баҳсда мезбонлар йирик ҳисобда зафар қучишган. Мурод Тошматов ва Шаҳзодбек Нурматов дублга эришишганди. Саиджон Абдужабборов бир марта меҳмонлар дарвозасига тўп киритганди. “Бургутлар” сафида Лочин Солиев пенальтидан бир марта жавоб берганди – 5:1.

Андижонда ўтган сўнгги беш учрашув:
17.10.2014 «Андижон» - «Металлург» 2:2
21.11.2012 «Андижон» - «Металлург» 3:3
16.04.2011 «Андижон» - «Металлург» 0:1
17.04.2010 «Андижон» - «Металлург» 2:1
16.10.2009 «Андижон» - «Металлург» 2:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Андижон” ўз уйида 9 марта муваффақият қозонган. Водийда 5 бор дуранг қайд этилган. “Металлург” бу рақиб майдонидан фақат бир бор ғалаба билан қайтган (2011 йил). Охирги уч учрашувда “бургутлар” ўз майдонида “Металлург”ни мағлуб эта олмаяпти.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика