UZ

Сўнгги янгиликлар

13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  1 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  7 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  13

Премьер-Лига Моуриньони жазолаши мумкин Янгиликлар

Премьер-Лига Моуриньони жазолаши мумкин

"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо Премьер-Лига доирасидаги "Манчестер Сити"га қарши ўйиндан сўнг (1:1) журналистлар билан суҳбатлашмагани учун FA томонидан жазога тортилиши мумкин.
FA бундан олдин Моуриньога 25 минг фунт жарима солганди. Бунга унинг 28 декабрь кунги "Саутгемптон"га қарши ўйиндан кейин ҳакамлар ва матбуот орқали “аристократлар”га қарши "кампания" ташкил этилган деб айтгани сабаб бўлганди.

FA Англия лига кубоги доирасидаги "Ливерпул"га қарши ўйиндаги ҳаракатлари учун "кўклар" ҳужумчиси Диего Костани 3та ўйинга дисквалификация қилгач Моуриньо "Сити"га қарши ўйиндан олдинги ва кейинги матбуот анжуманларига кирмади.
Жозе "Стэмфорд Бриж"даги ўйиндан сўнг матбуот билан умуман мулоқот қилгани йўқ. Ҳар бир мураббий ўйиндан сўнг интервью бериши шарт, бунинг учун ТВда маълум вақт ажратиб қўйилган. Моуриньо энди Премьер-Лига олдида жавоб бериши керак, деб хабар бермоқда The Guardian нашри.

Жозе биринчи марта бундай қилаётгани йўқ. "Ньюкасл"га қарши ўйинда "Челси" мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олганди. Ўша баҳсдан сўнг Моуриньо матбуот анжуманига ўз ёрдамчиси Стив Холландни юборганди. Аммо “Сити” билан учрашувдан кейин Холланд ҳам, футболчилар ҳам журналистлар олдига чиқишмади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика