UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  0 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  0 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  8 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  8 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  38 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  65 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  120 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1035 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11

Пойтахтимизда ОФКнинг клубларни лицензиялаш жараёнида молиявий меъзонлар мавзусида семинар бўлиб ўтмоқда Янгиликлар

Пойтахтимизда ОФКнинг клубларни лицензиялаш жараёнида молиявий меъзонлар мавзусида семинар бўлиб ўтмоқда

Теглар :  ОФК
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Осиё Футбол Конфедерацияси ташаббуси билан пойтахтимизда клубларни лицензиялаш жараёнида молиявий меъзонлар мавзусида амалий семинар бўлиб ўтмоқда.

Бугун 15 апрель куни ПФЛ биносида мазкур семинар старт олди. Унда Суперлига ҳамда А Про-лига клублари вакиллари, хусусан клубларнинг молиявий соҳасига жавоб берувчи ходимлари иштирок этишмоқда. Семинарни ОФКнинг клубларни лицензиялаш бўйича маслаҳатчиси Самуэл Пантрадил ҳамда ОФКнинг клубларни лицензиялаш бўйича менежери Ави Гупта олиб бормоқда.

Семинар давомида ОФК вакиллари клубларнинг лицензиядан ўтиш жараёнида молиявий ҳужжатларни тўғри йўлга қўйилгани ҳамда клубда молиявий ишлар тизимли тарзда тўғри олиб борилаётгани муҳим аҳамият касб этишини қайд этишди. Семинарда клуб молия тизимида эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар, ушбу соҳада илғор мамлакатлар тажрибаларини йўлга қўйиш, бунда ОФКнинг асосий эътибор қаратадиган жиҳатлари тўғрисида клублар вакилларига батафсил маълумот берилмоқда.

Шунингдек, семинарда бир қатор аудиторлик идоралари ҳам иштирок этишмоқда. Улар ҳам ОФК томонидан молиявий соҳада урғу бериладиган жиҳатларни тўла ўрганиб, клубларнинг қарздорлик масалаларини тезда бартараф этиш, ҳар бир клуб молиявий тизимини тўғри йўлга қўйишда ўз тавсиялари ва маслаҳатларини билдиришади.

ОФКнинг клубларни лицензиялаш жараёнида молиявий меъзонлар мавзусидаги семинари 2 кун давом этади. Эртага семинар иштирокчилари молиявий менежмент бўйича амалий машқлар ўтказиши кўзда тутилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика