Поттер: "Барчани табриклайман. Бу жуда қийин давр бўлди"
05 мар 2023 12:12
Янгиликлар
Поттер: "Барчани табриклайман. Бу жуда қийин давр бўлди"
"Челси" бош мураббийи Грэм Поттер "Лидс" устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрларини билдирди.
Лондон клуби 7 ўйинда илк марта ғалабага эришди. Ўтган 6 ўйинда жамоа 3тадан дуранг ва мағлубият қайд этганди.
"Футболчилар ва мухлислар учун хурсандман. Анча вақт гапирмай юришга тўғри келди. Бу жуда қийин давр эди.
Биз яхши ўйин кўрсатдик деб ўйлайман, биринчи бўлимда кўплаб ҳужумлар уюштирдик. Йигитлар бирдамликни намойиш қила олишди ва характер кўрсатишди. Бу жамоанинг ривожланишига ҳам катта импульс беради.
Одамларга эса фарқи йўқ. Футболчилар ғалаба қозонишни исташади, мухлислар эса уларга омад тилаб туриши керак. 1:0 ҳисоби АПЛда ҳеч нимани белгиламайди. Агарда натижаларга эътибор берадиган бўлсангиз, бизнинг қайси ўринда эканлигимиз сизни ажаблантирмайди", - деди Поттер.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар