Португалия терма жамоаси бош мураббийи Криштиану Роналдунинг ҳозирги даражасига баҳо берди
02 янв 2024 10:10
Янгиликлар
Португалия терма жамоаси бош мураббийи Криштиану Роналдунинг ҳозирги даражасига баҳо берди
Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес ҳужумчи Криштиану Роналду энди Чемпионлар лигасида муваффақиятли ўйнай оладими, деган саволга жавоб берди.
“Албатта. Роналду ўзини қайтадан кашф қилди. Роналду МЮда қанот вингери бўлиб ҳаракат қилганди. Ҳозирга келиб эса у жарима майдончасида рақибни шошириб қўядиган ҳақиқий ҳужумчига айланди. Шунингдек унинг жуда катта тажрибаси ҳам бор”,-деди Португалия терма жамоаси устози.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил давомида Роналду барча расмий ўйинларда 54 та гол уришга эришди ва бошқа ҳеч бир футболчи унинг кўрсаткичидан яхшироқ натижа қайд этмади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар