

Унда чемпионат пешқадами "Спортинг" клуби мусобақа жадвалила 4-ўринда бораётган "Брага"ни қабул қилди.
Учрашувнинг 54-дақиқасида ҳисобни мезбонлар ярим ҳимоячиси Педру Гонсалвеш очди. 1998 йилда туғилган футболчи бу мавсум Португалия чемпионатида 11та ўйинда 11та гол уришга эришди. Айни пайтда айнан Гонсалвеш мамлакат чемпионатида тўпурар бўлиб турибди.
78-дақиқада Гонсалвешнинг ўрнига захирадан майдонга тушган Матеус Нуньес ўз номини таблога ёздириб қўйди - 2:0.
"Спортинг" навбатдаги ғалабадан сўнг ўз очколарини 32тага етказиб олди ва пешқадамликни янада мустаҳкамлаб олди.
Португалия чемпионати. Мусобақа жадвали
Спортинг - Брага - 2:0 (0:0)
Голлар: Гонсалвеш, 54 (1:0). Нуньес, 78 (2:0).



