"Порту" Лиссабонда "Спортинг"дан устун келди

Португалия Суперлигаси 15-турининг марказий учрашуви ниҳоясига етди.

"Спортинг" ва "Порту" клублари ўртасидаги тўқнашувлар қачон, қайси мусобақада бўлишидан қатъий назар, мухлислар қизиқишларига сабаб бўлиб келган. Бугун шундай учрашувлардан яна бири ўтказилди. Жорий мавсум ишлари юришмаётган "Спортинг" ўз майдонида "Порту"га ютқазиб қўйди. Бу ўйиндан кейин лиссабонликлар чемпионлик курашидан буткул чиқиб кетишди. 

Португалия Суперлигаси мусобақа жадвалидаги ҳолат билан танишинг.

Спортинг – Порту 1:2

5 январь, 22.30, «Жозе Алваладе»

Голлар:

0:1 – 6 Марега, 1:1 – 44 Акунья, 1:2 – 73 Соарес.

Спортинг – Луиш Машимиану, Коатес, Ристовски (Рафаэл Камашу, 79), Матье, Вендел, Думбия (Плата, 79), Акунья, Бруну Фернандеш, Болази (Хесе, 86), Вьетто, Луис Феллипе.

Порту – Марчесин, Пепе (Мбемба, 24), Маркано, Теллес, Урибе, Отавио (Сержиу Оливейра, 86), Данилу Перейра, Корона, Накадзима (Диас, 66), Марега, Соарес.

Огоҳлантиришлар:

Урибе (17), Акунья (22), Теллес (29), Бруну Фернандеш (36), Маркано (68), Думбия (71), Соарес (74), Вендел (78), Отавио (81), Хесе (90).


Манба: championat.asia