Польшалик мухлис футбол ўйинини кўриш учун қурилиш кранини ижарага олди
12 июн 2020 19:52
Янгиликлар
Польшалик мухлис футбол ўйинини кўриш учун қурилиш кранини ижарага олди
Польшанинг "Шленск" клуби мухлиси Томаш Жолкевич стадионга кириш борасидаги тақиққа қарши ажойиб ечим топди.
Мухлис жамоаси билан биргаликда "Висла"га қарши ўйинга жўнаб кетди. У ерда стадионга киритилмаганидан кейин эса мухлис қурилиш кранини ижарага олиб, ўйинни 22 метр баландликдан томоша қилди.
Бу учун Жолкевич 100 злота (26 доллар) ишлатишга мажбур бўлди.
"Шленск" жамоаси айни дамда Польша чемпионатида 29 ўйинда 46 очко жамғарган ҳолда 3-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар