

"Манчестер Юнайтед" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз жамоанинг "Саутгемптон"га (1:1) қарши ўйини ҳақида гапирди.
"Бу ўйинчиларнинг ҳеч бири майдонда қора иш билан шуғулланишни истамаяпти. Ўйинни кўра туриб, ўйинчилардан ҳеч бири тўпни олиб қўйишни хоҳламаётганини кўрдим. Бу ақлсизлик.
Кейин рақиб жамоага қарадим ва кўрдимки, у ерда ҳаммаси ажойиб ишламоқда. "Саутгемптон" ўйинчилари бир-бирини тинмай қўллаб-қувватламоқда.
"Саутгемптон"да ҳақиқий мураббий бор, МЮда эса спорт директори. "Манчестер Юнайтед"да бундай бўлиши керак эмас", -дейди Пол Скоулз.


