Погбанинг агенти: "Трансфер рекордларига тупурганман"

Aslanov Jasurbek
22 июл 2016, 13:20
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Поль Погба агенти Мино Райола трансфер рекордини ўрнатишга уринмаётганини айтди.

Маълумотларга кўра, "Манчестер Юнайтед" франциялик учун 100 млн. евродан кўпроқ тўламоқчи.

"Трансфер рекордларига тупурганман. Газеталар Погба рекорд қўйишини ёзишяпти, аммо Ибрагимович ва Недвед билан рекорд янгилаганман. Ўз футболчиларим учун яхши ният тилайман. Фақат ўз мижозларим билан муҳокама қиладиган гаплар бор ва улар содир бўлаётган воқеалардан хабардор" - дейди Райола.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport