

Маълумотларга кўра, энди 25 ёшли франциялик Италия клубининг асосий трансфер мақсадига айланди. Агар МЮ келаси мавсум Чемпионлар лигаси иштирокчисига айланмаса футболчи "Ювентус"га ўтишга тайёр. Погбанинг инглиз клуби билан шартномаси 2021 йилнинг 30 июнида якунига етади.
Погба - "Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси ҳисобланади. Франциялик 2012 йилда клубни тарк этиб, "Ювентус"га ўтган эди. 2016 йилнинг ёзида "қизил иблислар" Погбани 105 млн. евро эвазига қайтариб олди.



