Погба ва унинг агенти талаблари туфайли "Барселона" францияликни харид қилмаслиги мумкин

Aslanov Jasurbek
27 сен 2018, 15:18
"Барселона" раҳбарияти "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба трансфери борасида иккиланмоқда.

Маълумотларга кўра, франциялик трансферига кетадиган харажатлар Каталония клуби раҳбариятини ўйлантириб қўйган. Ушбу трансферга камид 100 млн евро сарфланади, аммо бу  ҳали ҳаммас эмас. Погба янги жамоасида йилига 12 млн евро ишлаб топмоқчи, унинг агенти Мино Райола эса ушбу трансфердан яхшигина пул ишлаб олмоқчи.

"Барселона"нинг иккиланишидан уч клуб фойдаланиб қолмоқчи. ПСЖ, "Реал" ва "Ювентус" Погба учун талаб қилинаётган маблағни беришга тайёр.

Олдинроқ, футболчи "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо билан келиша олмай қолгани эълон қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›