Погба: “Уч очко ва 2 та голимдан хурсандман”

27 дек 2018, 08:25
“Манчестер Юнайтед” АПЛнинг 19-турида “Xаддерсфилд”ни ўз майдонида қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйинда дублга эришган Поль Погба учрашувдан сўнг фикрлари билан бўлишди.

“Қўлга киритилган уч очко ва ўз майдонимизда мухлисларимиз кўз ўнгида 2 та гол урганимдан хурсандман. Ҳаммага севги-муҳаббат ва омадли байрамлар тилайман”,—дейди Погба.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Twitter/Pogba