Погба: “Моуриньодан миннатдорман”

23 дек 2018, 09:57
“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погба АПЛ 18-турида “Кардифф” (5:1) устидан қозонилган ғалабадан ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашиб, Моуриньонинг истеъфосига ҳам тўхталди.

“Биламан барча мендан бугунги натижа ҳақида, Моуриньо ҳақида нимадир дейишимни кутмоқла. Натижадан қониқдик. Буни барча кўрди. Биз яхши ўйнадик бутун жамоа фаол ҳаракат қилди.

Моуриньо билан биз совринлар ютдик, бунинг учун унга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Ҳаммаси кутилганидек кечмасада, биз совринларга эга чиқдик. Унинг ҳаракатлари билан биз янада яхшироқ бўлдик. Шахс сифатида ҳам ўсишга эришдим. Аммо ҳаммаси ортда қолди. Жозедан миннатдорман”, дея Погбанинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Manchester Evening News.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Manchester Evening News.