Погба мавсумни МЮ таркибида бошлайди. ПСЖ хавбекка қизиқишни сақлаб турибди

Alisher
5 авг 2021, 15:17
Ярим ҳимоячи Поль Погба янги мавсумни "Манчестер Юнайтед"да бошлайди.

Француз мавсумни "Юнайтед"да бошлайди, шундан сўнг келажаги борасида қарор қабул қилади.

ПСЖ хавбекка қизиқишни сақлаб турибди ва диққат билан вазиятни кузатмоқда. Парижликларнинг жорий ёки кейинги ҳафтада Погба билан шартнома имзолашлари эҳтимоли кам.

Эслатиб ўтамиз, Полнинг МЮ билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Telegraph

Сўнгги янгиликлар

Барча ›