Погба "Манчестер Сити"га ўтишни рад этди
09 май 2022 14:55
Янгиликлар
Погба "Манчестер Сити"га ўтишни рад этди
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба "Манчестер Сити"га ўтмоқчи эмас.
Ёзда МЮдан кетадиган 29 ёшли футболчи Хосеп Гвардиола жамоасидан таклиф олди, аммо бошқа клубга ўтишга қарор қилди.
Ярим ҳимоячи учун ПСЖ, "Ювентус" ва "Реал" фаворитлик қилмоқда.
Погбанинг манчестерликлар билан шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. У жамоада 2016 йилдан бери ўйнайди.
Футболчи жорий мавсум "Манчестер Юнайтед" таркибида барча мусобақаларда 27та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 9та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар